25.02.2025 14:26
421
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида қатнашди
Баҳрайн қироллигининг Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар иштирок этди.
Йиғилишда, хусусан, мусулмон уммати иттифоқлигини таъминлаш борасидаги мулоқот ва ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, мусулмонлар ўртасида адоват ва тортишувни ислоҳ қилиш учун диндор, илмли, зиёли қатлам билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик қилиш муҳим эканига урғу берилди.
Мусулмонлар идораси ҳадиси шарифларга таянган ҳолда бирдамликда барака борлиги, уммат бирлашган пайтларда ҳар соҳада тараққиёт бўлгани, ислом олимлари дунёга устозлик қилгани, қачонки, уммат ихтилоф, тафриқа ва кераксиз низоларга берилганида мусибатлар ёғилгани муқояса қилинганини қайб этди. Зеро, Ислом дини бутун инсониятни эзгулик ва тинчликка, ҳаётда асл инсоний фазилатларни қарор топтиришга даъват этади.

