-
Исроилда 7 октябрдан буён 46 мингдан ортиқ корхона ва ташкилоти ўз фаолиятини тўхтатди. Урушдан асосан қурилиш, савдо-сотиқ, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳалари жиддий зарар кўрмоқда. Йил охирига қадар ёпилган ширкатлар сони 60 мингтага етиши мумкин. Ҳолат шу зайлда давом этадиган бўлса, кейинги йилга қадар Исроил тахмин этиб бўлмас даражадаги жиддий инқирозга юз тутиши мумкин
-
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Британиянинг Telegraph нашри томонидан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудида тожик-хитой ҳарбий базаси мавжудлиги ҳақидаги хабарини рад этди. "Бу масала тожик-хитой музокаралари кун тартибида бўлмаган ва йўқ”, - дейилади хабарда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 283 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга суиқасд уюштирилганидан сўнг ўта ўнгчи онлайн ҳамжамиятларда зўравонлик ва фуқаролар урушига чақирувлар кескин кўпайгани айтилмоқда. Айрим Трамп тарафдорлари ҳатто "барча демократлар ва демократ бўлишни ўйлайдиганларни ҳам йўқ қилиб ташлаш"га чақирмоқда.
-
Москва вилоятидаги Малаховка аҳоли пунктида яшовчи мусулмонлар ҳудуддаги масжид Тергов қўмитаси ва бошқа идораларнинг доимий текширув объектига айланганидан шикоят қилиб видеомурожаат йўллашди. Уларнинг фикрича, текширувларга айрим фаолларнинг турли идораларга шикоятлари сабабли ўтказилмоқда. Бу каби фаоллар масжид автотураргоҳи нотўғри жойда жойлашгани, ўсимликларга зарар етказилаётгани, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва мусиқа тинглаш каби ҳолатлар кузатилаётганини айтиб, ибодат уйини ёпишни талаб қилмоқда.
-
Германия шимолидаги Бремен шаҳрида ҳукумат болалар боғчалари ва мактабларда жим бўлишга чақирувчи “Жим тулки” (инглизчада - silent fox) қўл ишорасини туркий халқлардаги “кўк бўри”ни англатувчи ишорага ўхшагани учун тақиқлади
-
Кучли ёғингарчиликлар Қирғизистоннинг Ўш вилоятида сел келишига сабаб бўлди. Шунингдек, Оқбуйра дарёси қирғоқларидан тошиб, Ўш шаҳри кўчаларини, жумладан, марказий бозорни сув босди. Энг камида беш киши ҳалок бўлди. Юзлаб уйлар, ижтимоий соҳа объектлари вайрон бўлди.
-
Пенсилвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти вақтида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга ўқ узилди. Ҳодиса вақтида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Хавфсизлик кучлари ҳужумчини отиб ташлади. АҚШ президенти Жо Байден ва мамлакатнинг бир қанча собиқ раҳбарлари сиёсий зўравонликни кескин қоралади ва отишма содир бўлишига йўл қўйиб берган махфий хизматларга қарши кўплаб саволлар туғилди – ҳодиса тафсилотлари.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 281 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШда президентлик сайловлари яқинлашар экан, Демократик партиянинг миллиардер донорлари президент Жо Байденнинг номзодидан хавотирда. Айниқса 81 ёшли Байден ёши билан боғлиқ хавотирлар асоссиз эканини исботлай олмаганидан сўнг унинг номзодига нисбатан танқидлар кучайди.