Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 281 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Нусайрат лагери, Хон Юнис ва Дайр ал-Балаҳга йирик ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38345 киши шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазо шаҳри ғарбида иккита Меркава танки ва иккита ҳарбий машинасини йўқ қилди. Снайпер ҳам йўқ қилинди.

▪️Ҳусийлар Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғозида иккита кемага ҳужум қилди.

▪️Ғазо ҳукумати: Тал ал-Ҳавада олдиндан режалаштирилган қирғин содир бўлди. 70 киши ҳалок бўлди, яна 50 киши билан алоқа узилди.

▪️Европа-Ўртаер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти: Ишғол Ғазо шаҳри ғарбида оммавий қатлларни амалга оширди. Бутун оилалар қатл қилинди.

▪️19 июль куни Халқаро суд Исроилнинг Фаластин ҳудудини босиб олишининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маслаҳат хулосасини чиқаради.

Мавзуга алоқадор