-
Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Францияни Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларида аёлларга ҳижобда қатнашишни тақиқлаб, халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигини бузганликда айблади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Франция спорт вазири француз спортчиларига тадбирлар вақтида диний рамзларни намойиш этиш, жумладан, рўмол тақиқланишини айтган эди.
-
Туркиянинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) томонидан тайёрланган 2408 тонна инсонпарварлик ёрдами юкланган кема Туркиянинг Мерсин халқаро портидан Суданга йўл олди. 160 тонна дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар, 128 тонна кийим-кечак, 90 тонна гигиена воситалари, 44 тонна кўрпа-тўшак ва турли бошпана материаллари ортилган кеманинг 19-21 июль кунлари Суданга етиб бориши кутилмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 284 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Россия Давлат Думаси депутати ва Оила масалалари қўмитаси раҳбари Нина Останина Украинадаги "махсус операция" Россияда туғилиш даражаси ва болали оилаларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилди. У 300 минг чақирилувчи ва шунча миқдордаги кўнгиллиларнинг ҳарбий ҳаракатларга жалб этилиши туғилиш даражасига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Қайд этилишича, 2024 йилнинг дастлабки беш ойида Россияда аҳоли сони 282 минг кишига камайган, бу – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 минг кишига кўпроқ дегани.
-
Қозоғистон жорий йилда Россия газини Ўзбекистон ва Қирғизистонга, Туркманистон ва Ўзбекистон газини эса Хитойга етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Жумладан, ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 1,28 млрд куб метр газ етказиб берилган бўлса, бу йилда ушбу кўрсаткични 3,8 миллиардга чиқариш кўзда тутилган.
-
Польша депутатлари кўпчилик овоз билан ҳарбийлар ва чегарачиларга Беларусдан мамлакатга ноқонуний йўл билан ўтмоқчи бўлган муҳожирларга ҳақиқий ўқлардан отиш имконини берувчи янги қонунни қабул қилишди. Қонун ўтган ҳафтада муҳожир Беларус ҳудудидан туриб улоқтирган найзадан ҳалок бўлган польшалик чегарачининг фожиали ўлими ортидан қабул қилинди.
-
АҚШнинг БМТдаги вакили ўринбосари Мяньма режими кўчирилган одамлар, жумладан аракан мусулмонларидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Мяньмада давлат тўнтаришидан кейин инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар сони 1 миллиондан 18,6 миллионга ошган.
-
Келгуси ҳафтада Пекинда Фаластиннинг асосий ҳаракатлари - ҲАМАС ва Фатҳ вакилларининг музокаралари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бир қатор учрашувлар икки ҳаракат ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишга ёрдам бериши айтилди. Кузатувчилар шу вақтга қадар бўлиб ўтган музокараларда муваффақиятга эришилмаганини Ғарбий Соҳилни назорат қилаётган Фатҳ ҳаракатига АҚШнинг босими мавжудлиги билан изоҳламоқда.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг навбатдаги қисмида Макка фатҳи ҳақида суҳбатлашамиз. Навбатдаги қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
-
2023 йил 27 январда қуролли ҳужум натижасида фаолиятини тўхтатган Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси янги манзил ва янги бинода иш бошлади. Эрон томони янги элчихона биноси олдида дипломатик хавфсизликни таъминлаш учун тегишли чоралар кўргани маълум қилинди.