АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга суиқасд уюштирилганидан сўнг ўта ўнгчи онлайн ҳамжамиятларда зўравонлик ва фуқаролар урушига чақирувлар кескин кўпайди, деб ёзмоқда Wired нашри.

Advance Democracy нотижорат ташкилоти тадқиқотчилари томонидан Трампни қўллаб-қувватловчи форумлар ва Telegram-каналларида кўплаб безовта қилувчи хабарлар аниқланмоқда.

6 январь воқеаларини мувофиқлаштиришдаги роли билан танилган The Donald форумида фойдаланувчилар очиқчасига зўравонликка чақиришмоқда.

“Уруш ҳозир. Фуқаролар урушидан кейин қилиниши керак бўлган ишни тугатишимиз лозим: барча демократларни ва ҳатто демократ бўлишни ўйлайдиган ҳар қандай одамни йўқ қилиш ва бартараф этиш”, - деган мазмундаги хабарларни ўртоқлашмоқда ўнг қанот ғоялари тарафдорлари.

Proud Boys гуруҳига алоқадор Telegram-каналларда ҳам таҳдидлар янгради:

“Афсуски, улар бу муваффақиятсиз уриниш билан ўзларининг ягона имкониятини қўлдан бой беришди, чунки энди улар айиқни, яъни ҳақиқий ватанпарвар америкаликларни узоқ вақт масхара қилиш қандай оқибатларга олиб келишини кўришади”.

“Юқоридан пастга ва пастдан юқорига, Конгресс аъзоларидан тортиб, ўнг қанот таъсир кўрсатувчиларигача, неонацист Telegram-каналларигача бир аниқ: “Қарши зарба беришимиз шарт”, деган хабар тарқалмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 июль куни Пенсилвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти вақтида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга ўқ узилди. Ўқ Трампнинг қулоғини шириб ўтди, бироқ отишмада бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди.

Мавзуга алоқадор