15.07.2024 08:37

Дональд Трампга суиқасд. Нималар маълум?

Пенсилвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти вақтида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга ўқ узилди. Ҳодиса вақтида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Хавфсизлик кучлари ҳужумчини отиб ташлади. АҚШ президенти Жо Байден ва мамлакатнинг бир қанча собиқ раҳбарлари сиёсий зўравонликни кескин қоралади ва отишма содир бўлишига йўл қўйиб берган махфий хизматларга қарши кўплаб саволлар туғилди – ҳодиса тафсилотлари.

"Ўқ тирнаб ўтган"


Намойишдан олинган видеода бир нечта ўқ овозлари эшитилади, улардан бири  Трампнинг қулоғига тегади ва бир сониядан сўнг ерга эгилади, хавфсизлик ходимлари - Махфий хизмат у томонга шошилади. Бир дақиқалардан сўнг собиқ президент қўлини мушт қилиб кўтарган ҳолда ўрнидан туради ва уни саҳнадан олиб чиқиб кетишади.

Федерал қидирув бюроси Трампни отган шахс Бутлердан 70 километр узоқликдаги Байтел-Паркдан бўлган 20 ёшли Томас Метю Крукс эканини маълум қилди.

Томас Крукс ким эди?

Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят жойидан AR услубидаги ярим автомат милтиқни топди, деди Associated Press агентлигига тергов билан таниш бўлган шахс. 2010-йиллардан бери ушбу турдаги қурол Қўшма Штатларда оммавий «отишмалар» - тинч аҳолига қарата ўқ отиш пайтида кўп марта ишлатилган.

Махфий хизматнинг билдиришича, отишмачи ҳалок бўлган, бир намойиш иштирокчиси ҳалок бўлган ва яна икки томошабин яраланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари журналистларга ҳужум сабабларини ҳали аниқламаганликларини айтишди.

Федерал қидирув бюросига кўра, гумонланувчи ёлғиз ўзи ҳаракат қилган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг қандайдир мафкура билан алоқадорлигини ҳали аниқлагани йўқ.

Америка матбуотининг ёзишича, Томас Крукнинг машинаси ва уйидан шубҳали нарсалар, эҳтимол портловчи қурилмалар топилган.

Намойиш жойи яқинида топилган Крук машинасида шубҳали нарсалар аниқлангани ҳақида, хусусан, Американинг CBS телекомпанияси хабар берган. Унинг маълумотларига кўра, ушбу буюмлар портловчи моддалар бўйича экспертлар томонидан текширилган. Сўров натижалари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Wall Street Journal газетаси, Associated Press  агентлиги ва CNN телекомпанияси ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, Крукнинг Питсбург чеккасидаги уйидан ҳам портловчи мосламалар топилганини хабар қилди.

“Ўқ менга ўнг қулоғимнинг тепасидан тегиб ўтди”, деди Трамп кейинроқ ўзининг TruthSocial ижтимоий тармоғида.

CBS News воқеа содир бўлганидан тахминан уч соат ўтгач, собиқ президент аллақачон касалхонани тарк этганини маълум қилди.

Байден сабаблар юзасидан хулоса чиқаришга шошилмасликка чақирди

АҚШ президенти Жо Байден ўз ватандошларини Дональд Трампни отиб ташлаган шахснинг сабаблари бўйича айблов ва хулосаларга шошилмасликка чақирди.

Барчага мурожаат қиламан: илтимос, унинг сабаблари ёки сиёсий мансублиги ҳақида тахминлар қилманг. ФҚБ ва унинг ҳамкор агентликлари бу ишни қилсин”, деди Байден якшанба куни собиқ президент ва Байденнинг ноябрдаги сайловлардаги бўлажак рақибига суиқасддан кейинги вазият ҳақида қисқача брифингда.

Трамп лагеридаги кўплаб республикачилар суиқасддан сўнг бунга Трампнинг барча гуноҳларда собиқ президентни айлаган Демократик партиядаги рақиблари томонидан яратилган умумий муҳит сабаб бўлганини таъкидлашди.

Айни пайтда, Америка матбуотининг ёзишича, Трамп ва унинг сайловолди намойиши иштирокчиларига қарата ўқ узган 20 ёшли Томас Крукс расман Республикачилар партияси тарафдори сифатида рўйхатга олинган.

Жо Байден брифингда Трампнинг хавфсизлиги кучайтирилишини, шунингдек, душанба кунидан бошлаб Трамп президентликка номзод сифатида расман кўрсатиладиган Республикачилар партияси намойишлари хавфсизлиги кучайтирилишини билдирди.

"Мен Махфий хизмат раҳбарига барча хавфсизлик чораларини кўриб чиқишни топширдим", деди Байден.

Бундан ташқари, АҚШ президенти Пенсильваниядаги сайловолди ташвиқоти намойишида Трамп ва унинг тарафдорларига суиқасд бўйича мустақил тергов ўтказишга буйруқ берганини маълум қилди.

Бир нечта отишмалар

Отишма дарҳол Махфий хизмат хатолари ҳақидаги саволлар туғдирди.

Федерал қонунга кўра, Трамп собиқ президент сифатида Махфий хизмат томонидан умрбод ҳимоя қилинади. Тез-тез омма олдида чиқиш қиладиган республикачи номзод сифатида у қўшимча хавфсизликка эга.

Махфий хизмат матбуот котиби Энтони Гуглиелми гумонланувчи "намойиш ташқарисидаги баланд жойдан саҳна томон ўқ узганини" айтди. BBC отишма содир этган шахс Трамп нутқ сўзлаётган жойдан тахминан 130 метр узоқликдаги бино томидан ўқ узган.

Шанба куни кечки брифингда ФҚБ ходимлари отишмани хавфсизлик ходимлари уни зарарсизлантиргунга қадар бир неча марта ўқ узишга муваффақ бўлгани ажабланарли эканини айтди.

Дональд Трампнинг катта маслаҳатчиси Стивен Мур намойиш иштирокчиларига қарата ўқ узган махфий хизматларга саволлари кўплигини таъкидлади.

Бу 1981 йилда президент ёки асосий партиядан номзодга қарши уюштирилган суиқасддан кейинги биринчи ҳодиса. Ўшанда Жон Хинкли президент Рональд Рейган ва унинг атрофидаги уч кишини яралаган эди.

Ҳужумдан бир неча соат ўтгач, Республикачилар бошчилигидаги Вакиллар палатасининг назорат қўмитаси АҚШ махфий хизмати директори Кимберли Чеатлни 22 июлга белгиланган тингловга кўрсатма бериш учун чақирди.

“Америкаликлар президент Трампга суиқасд уюштиришга оид саволларга жавоб талаб қилмоқда”, — дейилади қўмита ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотда.

Яқинда сайловда Трамп номзодини қўллаб-қувватлашини эълон қилган тадбиркор Илон Маск “Махфий хизмат ва ушбу хавфсизлик хизмати раҳбарлари истеъфога чиқиши керак”, - деб ёзди у ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

"Бундай зўравонликка ўрин йўқ"

Етакчи республикачилар ва демократлар воқеани қоралашди. “Америкада бундай зўравонликка ўрин йўқ. Биз уни қоралаш учун бир халқ бўлиб бирлашишимиз керак”, - деди Байден ўз баёнотида.

Оқ уй хабарларига кўра, Байден аллақачон Трамп билан телефон орқали гаплашган.

Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон ижтимоий тармоқда “Тинчлик кампаниясидаги бу даҳшатли сиёсий зўравонлик ҳаракати учун ушбу мамлакатда ўрин йўқ ҳамда уни бир овоздан ва қатъий қоралаш керак”, - деди.

Сенатдаги Демократик партия етакчиси Чак Шумер ҳам содир бўлган воқеадан даҳшатга тушганини ва Трампнинг хавфсиз эканлигидан хурсандлигини айтди. "Мамлакатимизда сиёсий зўравонликка ўрин йўқ", - деди у.

Байден кампанияси телевидение рекламаси ва бошқа барча чиқувчи алоқаларни тўхтатди, деди сайлов кампанияси вакили.

Собиқ президентлар Билл Клинтон, Жорж Буш ва Барак Обама бир овоздан отишмани қоралаб, Қўшма Штатларда сиёсий зўравонликка ўрин бўлмаслиги кераклигини таъкидлашди.

Ҳужум мамлакатда президентлик кампанияси пайтида ва сайловлардан кейин сиёсий зўравонлик авж олиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди.

Бу хавотирлар қисман олдинги 2020 йилги сайловлардан бери кучайиб бораётган электорат қутбланишини акс эттиради.

Ўзбекистон президенти ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралади ва Дональд Трампга тезроқ соғайиб кетишини тилади, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Telegram-каналида.

“Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди”, - дейилади баёнотда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.