Москва вилоятидаги Малаховка аҳоли пунтининг мусулмон аҳолиси вакиллари ва ижтимоий фаоллари YouTube хизмати орқали масжидлари атрофидаги кескин вазият ҳақида мурожаатини эълонқилди.

Сўнгги пайтларда Россия мусулмонлари диний ассамблеяси (муфтий Албир Крганов) тасарруфидаги мусулмонлар намозхонаси Тергов қўмитаси ва бошқа идоралар томонидан текшириш объектига айланган. Бундай тадбирларнинг асоси - шаҳарда масжид мавжудлигидан норози бўлган маҳаллий аҳоли орасидан айрим фаолларнинг Александр Бастрикин бўлимига доимий мурожаатлари.

Видеомурожаатда Малаховка мусулмонлари содир бўлаётган воқеани ибодат уйини ёпишга уриниш сифатида баҳолади. Уларнинг таъкидлашича, масжид одамларни одоб-ахлоқли, яхши қўшни бўлишга, қонунларга ҳурмат, турли маданият ва анъаналар вакилларига даъват этувчи маскандир.

“Биз 10 йилдан ортиқ вақтдан бери мусулмонлар билан қўшни яшаяпмиз, ҳеч қачон низолар бўлмаган”, деб таъкидлайди видеомурожаатчилардан бири, Люберци шаҳри Жамоатчилик палатаси аъзоси Олег Ужаринский.

Аҳоли вакилларидан бирининг IslamNews  нашрига айтишича, “масжид 15 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Мусулмонлар шаҳарнинг жамоат ҳаётида иштирок этади, аҳоли билан биргаликда умумроссия байрамлари ва муҳим саналарни нишонлайди, ҳудудни ободонлаштириш учун тозалик кунларини ташкил қилади.

Сўнгги пайтларда айрим гуруҳлар томонидан шаҳарда мусулмонлар намозхонаси бўлишига қарши кампания бошланган. Айни пайтда шаҳар ҳудудида православ черковлари ва синаго ҳеч қандай муаммоларсиз фаолият кўрсатмоқда. Видеомурожаатларда фаоллар масжид автотураргоҳи нотўғри жойда жойлашгани, ўсимликларга зарар етказилаётгани, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва мусиқа тинглаш каби ҳолатлар кузатилаётганини айтиб, масжидни ёпишни талаб қилмоқда.

Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, “Россия халқ отряди” ва “Царьград” телеканали вакиллари мусулмонлар намозхонасига келиб, қизиқишларини “маҳаллий аҳолидан сигналлар” олинаётгани билан изоҳлашган.

Москва вилоятининг Пушкино, Раменское ва бошқа бир қатор туманларидаги мусулмон ҳамжамиятларида ҳам шу каби текширувлари ўтказилмоқда.

Мавзуга алоқадор