13.07.2024 14:07

Америкалик миллиардерлар Жо Байден номзодидан хавотирда

АҚШда президентлик сайловлари яқинлашар экан, Демократик партиянинг миллиардер донорлари президент Жо Байденнинг номзодидан хавотирда, деб ёзди “Анадолу” агентлиги. Айниқса 81 ёшли Байден ёши билан боғлиқ хавотирлар асоссиз эканини исботлай олмаганидан сўнг унинг номзодига нисбатан танқидлар кучайди.

5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловлари учун курашаётган демократ Байден ва унинг республикачи рақиби собиқ президент Дональд Трамп 27 июнга ўтар кечаси CNN телеканалидаги биринчи жонли дебатда ўзларининг кучли томонлари билан бўлишди.

Дебат давомида 81 ёшли Байден ёши билан боғлиқ хавотирлар асоссиз эканини исботлай олмаганидан сўнг танқидлар остида қолди.

Шундан сўнг Демократлар партияси ва Байден тарафдори бўлган баъзи оммавий ахборот воситалари Байденни “президентликка номзодини қўйишдан бош тортиш”га чақиришди. Улар орасида Демократик партиядан АҚШ Конгрессининг 7 нафар аъзоси ҳам бор.

Демократик партияга минглаб доллар хайрия қилган миллиардер донорлар орасида Байденнинг пойгадан чиқиб кетишини хоҳлаётганлар сони ортиб бормоқда.

Ўз навбатида Байден соғлиғи аввалгидек эмаслигини тан олди, бироқ у Трампга энг яхши муқобил эканлигини таъкидлаб, пойгадан чиқмаслигини айтди.

Хусусан, демократларнинг асосий донорларидан бўлган BVS Entertainment продюсерлик компанияси асосчиси Хаим Сабан Байден ва уни қўллаб-қувватлаётганлар “издан чиқиб кетганини” таъкидлаган бўлса, яна бир донор, Netflix ҳамтаъсисчиси Рид Хастингс биринчилардан бўлиб ошкора равишда Байденни президентлик пойгасидан чиқишга чақирди.

Демократик партиянинг энг йирик донорларидан бири, актёр Жорж Клуни ҳам NYT  нашрида мақола чоп этиш орқали Байденни ўз номзодини бекор қилишга очиқ чақирувчи гуруҳга қўшилди.

Байден билан уч ҳафта олдин маблағ йиғиш маросимида бўлганини эслаган Клуни: "Байден 2010 ёки ҳатто 2020 йилги Байден эмас эди, лекин биз ўша жонли эфирда кўрган Байден эди. Партиямиз етакчилари 51 миллион одам биз кўрган нарсани кўрмайди, деб айтишни бас қилиши керак”, - деди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.