23.10.2024 16:32

Анқарадаги авиация заводи олдида портлаш содир бўлди

Туркия авиация ва космик саноатининг (Türk Uçak Sanayii Anonim Ortaklığı – TUSAŞ) Анқарадаги заводи кириш қисмида портлаш содир бўлди.

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мазкур ҳодисани қўпорувчилик ҳаракати деб атаб, қурбонлар ва жароҳатланганлар борлигини маълум қилди.

“Анқаранинг Каҳраманказан туманидаги Туркия авиация ва космик саноати (ТUSАŞ) объектларида террористик ҳаракат амалга оширилди.  Афсуски, ҳужум қурбонлар ва жароҳатлар билан якунланди”, - деди у.

ИИВ раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилар экан, ҳодиса тафсилотлари кейинроқ маълум қилинишини айтди ва фуқаролардан фақат расмий баёнотларга ишонишларини сўради.

CNN Türk манбаларининг маълум қилишича, ҳодисада икки киши ҳалок бўлган. 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.