Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 284 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Нусайрат лагери, Ғазо маркази ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38 664 киши шаҳид бўлди, 89 097 киши яраланди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Тулкарм ва Қалкилёда оммавий рейдлар ўтказмоқда. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинди, 1 фаластинлик ҳалок бўлди. Уч нафари яраланган.

▪️Ҳусийлар Ироқ қаршилик кучлари билан биргаликда Қизил ва Ўрта ер денгизидаги ишғол портларига йўл олган 1 та кема ва 2 та нефть танкерига ҳужум қилди.

▪️Ҳизбуллоҳ Кирят Шмона ишғол остидаги аҳоли пунктларига 50 дан ортиқ Катюша ва Фалак ракеталари билан зарба берди.

▪️БМТ бош котиби: Ғазодаги ҳар бир жой потенциал ўлим зонаси.

▪️Ишғол матбуоти: Исроил Ғазодан 1500 номаълум жасадни ушлаб турибди.

▪️ЮНРВА раҳбари: Ўтган ҳафтада Ғазода содир бўлган ҳужумлар тарихдаги энг қонли ҳужумлардан бири бўлди.

▪️Туркия Ташқи ишлар вазирлиги: Ғазодаги турк саратон касалхонасидан Исроил ҳарбий базаси сифатида фойдаланиш ҳалокат сиёсатининг бир қисмидир. Туркия Исроил ҳарбийларини халқаро судга олиб чиқишга ҳаракат қилади.

Мавзуга алоқадор