16.07.2024 09:30

БМТ аъзолари Мяньмада зўравонликлар кучайишидан огоҳлантирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари Мяньмада зўравонлик кучайиб бораётганидан огоҳлантириб, режим кўчирилган одамлар, жумладан аракан мусулмонларини жонли қалқон сифатида ишлатаётганини айтди.

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд, ташкилот аъзолари номидан баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, Мяньмада давлат тўнтаришидан кейин инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар сони 1 миллиондан 18,6 миллионга ошган.

Вуд бу мамлакатда зўравонлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди.

Унинг таъкидлашича, уларнинг ихтиёрида ушбу мамлакатда халқаро инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида ишончли ҳисоботлар мавжуд.

Вуд, шунингдек, Мяньмадаги гуманитар инқироз кучайиб бораётганини ҳам қайд этди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.