-
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга уюштирилган ҳужум вақтида ҳалок бўлган 50 ёшли ўт ўчирувчи Кори Комператорнинг пости ижтимоий тармоқларда тарқалиб, 35 млндан ортиқ ўқилди. Унда эркак сионистларнинг бомбардимонидан жабр кўраётган фаластинликларни Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШнинг ядровий ҳужуми қурбони бўлган японлар билан солиштирган.
-
Доғистон муфтиятида фатволар бўлими қайтадан ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу бўлим шариатга кўра ниқобни тақиқлаш учун асослар топилмаганини эълон қилганидан сўнг "замон талабларига мос келмагани" учун ёпилган эди.
-
Қозоғистонда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокидаги "Бiрлестiк-2024" халқаро тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари якунига етди. Қўшма манёврларга жами 4 минг нафар ҳарбий хизматчи, 700 тагача қурол ва ҳарбий техника жалб қилинди.
-
Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди Россия қўшинлари сафида Украинадаги урушда қатнашиш учун ҳарбий тайёргарликдан ўтган, бироқ жабҳага жўнатилишдан олдин ватанга қочиб кетган фуқарога нисбатан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
-
CNN АҚШ ҳукумати Эрон Дональд Трампга суиқасд уюштирмоқчилиги ҳақидаги разведка маълумотлари олгани, шу боисдан Махсус хизмат собиқ президент атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирганини маълум қилди. Бироқ бундай чоралар ўз самарасини бермади, шу билан бирга, манбалар 20 ёшли йигитнинг фитнага алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
-
Покистон шимоли-ғарбидаги ҳарбий база ва тиббиёт марказига қуролли террорчилик ҳужуми натижасида 28 киши, жумладан, 10 нафар ҳарбий, аёл тиббиёт ходимлари ва болалар ҳалок бўлди. Хавфсизлик кучлари билан террористлар ўртасидаги тўқнашув 26 соатдан ортиқ давом этди. Покистон ушбу ҳужумларда Афғонистонни айблади, ўз навбатида, “Толибон” ҳужумларга алоқадорлигини рад этди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 285 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШ Сенатининг 70 ёшли аъзоси Боб Менендез порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, адолатга тўсқинлик қилиш ва чет эл агенти сифатида фаолият юритиш каби 16 моддада айбдор деб топилди. Тинтув чоғида ундан ва рафиқаси Надине Арсланяндан 500 минг долларга яқин нақд пул, тилла қуймалари, қимматбаҳо машиналар ва мебеллар олиб қўйилди. Сенатор Мисрга АҚШнинг махфий маълумотларини сотганликда ҳам айбланмоқда.
-
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида бир қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
-
Афғонистоннинг шарқидаги Нангарҳор вилоятида кучли ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқини оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди, яна 347 киши жароҳатланди. Шунингдек, ҳудудда 400 га яқин уй вайрон бўлган. Кўпгина ҳудудларда электр энергияси узилган