Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси фаолияти тиклади
Теҳронда 2023 йил январидан бери ёпиқ турган Озарбайжон элчихонаси фаолияти тикланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
“Озарбайжон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида
ўтказилган музокаралар натижасида 2024 йил 15 июлдан бошлаб Озарбайжоннинг
Эрондаги элчихонаси ўз фаолиятини янги манзилда тиклади. Элчи ва ҳозирги
элчихона ходимлари Эронга қайтди”, — дейилади Озарбайжон ТИВ баёнотида.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, Эрон томони “янги элчихона
биноси олдида дипломатик хавфсизликни таъминлаш учун тегишли чоралар кўрган”.
Айни пайтда дипломатик миссиянинг янги биносида консуллик
хизматини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Консулхонанинг тез орада фаолиятини
қайта бошлаши кутилмоқда.
Эслатиб
ўтамиз, 2023 йилнинг 27 январида мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонасига
қуролли ҳужум уюштирилиши натижасида дипломатик миссия
хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, унинг икки ҳамкасби яраланганди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев қуролли ҳужумни қоралаб,
уни теракт сифатида баҳолади ва зудлик билан тергов қилиниши ҳамда айбдорларнинг жазоланишини талаб
қилди. Икки кундан сўнг мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонаси ходимлари ва
уларнинг оила аъзолари Бокуга эвакуация қилинди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги
элчихона дипломатик фаолиятини бутунлай тўхтатганини маълум қилди. Ҳужумни
содир этган шахс қўлга олиниб, ўлимга ҳукм қилинди.