16.07.2024 07:55

ҲАМАС ва Фатҳ Хитойда музокаралар ўтказади

Хитой ҳукумати Фаластиннинг асосий ҳаракатлари - ҲАМАС ва Фатҳ вакилларини музокаралар столига тўплайди, деб ёзди The New York Times.

Ушбу маълумотларга ишониладиган бўлса, Пекиндаги музокараларда ҲАМАС делегациясига ҳаракатнинг Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания бошчилик қилади. Фатҳ делегацияси таркибига ушбу ҳаракат раиси ўринбосари ва яна икки нафар юқори мартабали амалдор киради.

Келгуси ҳафта режалаштирилган бир қатор учрашувлар икки ҳаракат ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишга ёрдам беради. Икки учрашувда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи ҳам иштирок этади.

Шу йилнинг баҳорида Фаластиннинг етакчи сиёсий кучлари вакиллари Москва ва Пекинда музокаралар олиб борган эди. Бироқ улар самарасиз якунланди.

Кузатувчилар Фаластинлараро музокараларда муваффақиятга эришилмаганини Ғарбий Соҳилни назорат қилаётган Фатҳ ҳаракатига АҚШнинг босими мавжудлиги билан изоҳламоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.