-
Исроил ҳарбий кучлари Ғазо сектори ва қўшни давлатларга ҳужумларни давом эттирмоқда. Хусусан, Бурайж ва Нусайрат қочқинлар лагерларига уюштирилган ҳужумларда 13 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Яманга берилган зарбаларда эса 6 киши ҳалок бўлди, 80 нафардан ортиқ киши жароҳатланди.
-
АҚШнинг 46- ва амалдаги президенти Жо Байден жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этмаслигини маълум қилди. 81 ёшли Байден ўрнига демократлар партиясидан Камала Харрис номзодини илгари суришини билдирди. АҚШда президентларнинг алмашиши сиёсатнинг ўзгаришига сабабчи бўладими – нуқтаи назар.
-
Ўзбекистонда дунёвий давлатчилик хавф остида қолмоқда. Жамият ва давлатдаги Элтуз каби радикал атеизм тарафдорлари шундай таҳдидни келтириб чиқармоқда. Бугун собиқ коммунистик тузум мафкураси билан заҳарланган, исломофобия каби бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолган, радикал атеизм каби ёт ғояларга алданган шахслар оёқланиб, жамиятимизда тинчлик ва тотувликка раҳна солмоқда.
-
Исроилнинг Ғазони "йўқ қилиш" уруши - Фаластин озодлигини халқаро масалага айлантирди. Оммавий ахборот воситаларининг ёлғон ахбороти ёки лоббистлар пули Исроилнинг бузилган обрўсини тиклашга ёрдам бера олмайди. Кўплаб исроилликлар ҳам буни англаб етишмоқда – Al-Jazeera журналисти, сиёсий шарҳловчи Рамзий Баруд мақоласидан.
-
Яманнинг “Ансаруллоҳ” ҳаракати раҳбари Абдуллоҳ ал-Ҳусий 7 июль куни Саудия ҳукмдорларига йўналтирилган стратегик хабарда ўзаро яқинлашган эҳтимолий тўқнашувлар ҳақида огоҳлантирди: «Биз, албатта, банкларга банклар билан, Риёз аэропортига Санаа аэропорти билан ва денгиз портларига денгиз портлари жавоб қайтарамиз.» Ушбу огоҳлантириш Санадан Саудия Арабистонига қаратилган сўнгги таҳдидлар тўлқинидан кейин берилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 288 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Қибрис (Кипр) оролида яшаб келаётган турк мусулмонларига қарши этник тозалаш ва бошқа жиноятларга барҳам бериш мақсадида 1974 йилнинг 20 июль куни оролда тинчликпарварлик амалиёти ўтказилган эди. Код номи “Атилла операцияси” бўлган ушбу амалиёт Туркия қуролли кучлари орол шимолига қўшин ташлаши (дастлаб 10 минг нафар, кейинчалик улар сони 40 минг нафарга етказилди) билан бошланди. Пентемили пляжи ҳудудида қизғин жанг бўлиб ўтади.
-
Узоқ-яқиндаги мусулмонлар АҚШ ва Ғарбдан қўрқиб, Исроилга бир шапалоқ ҳам туширишга мажоли етмаётган бир пайтда, камбағал ва қолоқ Яман қарийб 2 минг чақиримдан туриб Исроилга оғриқли зарба бера олди. Бу зарба ҳали бошланиши, бу ҳужум Исроилнинг “қуш ҳам учиб ўта олмаслиги” айтилган “Темир гумбази” заифлигидан, Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мусулмонларнинг лабларига учиқ тоштирадиган даражада қудратли эмаслигидан дарак беради.
-
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида француз мустамлакачилигига қарши ҳаракатларнинг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Унда Корсика, Меланезия, Полинезия мустақиллиги учун курашаётган 20 га яқин сиёсий партия ва ҳаракатлар етакчилари, Франция мустамлакачилигидан жабр кўрган Кариб денгизи ва Антил ороллари гуруҳи, шунингдек, Голландиянинг икки мустамлакаси ваколатли вакиллари иштирок этди.
-
БМТнинг Халқаро суди Исроилни Фаластин ҳудудларини ишғол қилишни дарҳол тўхтатишга чақирди. Шунингдек, Халқаро суд Исроил Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда босқинчи ҳисобланишини қайд этиб, ундан Фаластин ҳудудларидаги “адолатсиз ҳаракатлари” туфайли етказилган барча зарарни қоплашни талаб қилди.