-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 287 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи томонидан “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига ёлланиб, Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 2016 йилда ишлаш учун Россияга боради ва бошқа бир муҳожирни қасддан ўлдиргани учун 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Қамоқхонага “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи келиб, маҳбусларга озодликка чиқиш, юқори маош ва фуқаролиги бўлмаганларга Россия фуқаролигини ваъда қилади.
-
Бутун дунё Исроил-Фаластин можаросини икки давлат тамойили асосида ҳал этишни таклиф этаётган бир вақтда, яҳудий депутатлари Фаластин давлатчилигини бутунлай инкон этувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. "Исроил Кнессети Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин давлати ташкил этилишига кескин қарши”, - дейилади ҳужжатда.
-
Франция мустамлакаси остидаги Янги Каледония мустақиллиги тарафдорлари француз хавфсизлик кучларининг оролдан чиқиб кетишини талаб қилмоқда. Канак социалистик миллий озодлик фронти Парижни Янги Каледониянинг туб аҳолисини ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ўз ерларини мустақил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишга қаратилган конституциявий ислоҳотга қарши чиққанларга нисбатан қаттиқ босимни давом эттиришда айблади.
-
Молиявий таҳлилчилар ва риск-менежерлар гильдияси кузатув кенгаши аъзоси, иқтисод фанлари номзоди Александр Разуваев Россияда ислом банк иши ҳақидаги мулоҳазаларини эълон қилди. У мамлакатда ислом банкини жорий этиш орқали Кўрфаз давлатларидан маблағлар жалб этиш, Ғарб санкцияларини айланиб ўтиш мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, исломий биржалар рўйхатини келтирди. “Ислом банкида ишлаш учун эса профессионал бўлиш кифоя, мусулмон бўлиш шарт эмас”, деб ёзди иқтисодчи.
-
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома, Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома, Иссиқкўлдаги курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим шулар жумласидан.
-
Исроил ҳарбийлари жанговар ит Даун синдроми ва аутизмга чалинган 24 ёшли фаластинлик Муҳаммад Бҳарни тилка-пора қилиб ўлдиришига қўйиб беришди. Шунингдек, улар Муҳаммадга ёрдам беришларига ҳам тўсқинлик қилишган. BBC ҳолат ҳақида дастлаб “Ғазолик Даун синдромли эркакнинг ёлғизликдаги ўлими” сарлавҳаси остида хабар берди, ўқувчиларнинг танқидидан сўнг эса “Ғазолик Даун синдромига чалинган эркакка Исроил армияси ити ҳужум қилди ва ўлимга ташланди, дейди онаси” деб ўзгартирилди.
-
Польшанинг Саноатни ривожлантириш агентлигига қарашли WSK Poznan давлат компанияси Эроннинг қишлоқ хўжалиги тракторлари ишлаб чиқарувчи Motorsazan компаниясига сотган ёқилғи насослари сотган. Ушбу эҳтиёт қисмлар кейинчалик жанговар учувчисиз учиш аппаратларига ўрнатилган, дронлар эса Россия томонидан Украинадаги урушда украин ҳаво мудофаасини йўқ қилиш ва жабҳа чизиғидан узоқдаги инфратузилма объектларига зарба бериш учун сотиб олинган.
-
Украина «ЗерноFromUA» инсонпарварлик дастури доирасида Фаластинга 1000 тонна буғдой юборди. Мазкур ёрдам 100 мингдан зиёд фаластинлик оиланинг бир ойлик эҳтиёжини қоплайди. Украинадан Ғазога навбатдаги гуманитар юклар “яқин ойларда” етказилиши режалаштирилган.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Жумладан, Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи иш бошлаган бўлса, Фарғона ва Наманганда иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди.