Исроил Ғазо, Ливан ва Яманга зарбалар берди
Исроил ҳарбий кучлари Ғазо сектори ва қўшни давлатларга ҳужумларини давом эттирмоқда. Фаластиннинг «Вафа» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Бурейж ва Нусайрат қочқинлар лагерларига уюштирилган ҳужумларда 13 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган.
Фаластинлик журналист Моатасем Ғораб Ғазо марказида берилган
зарбада ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда “Анадолу”
тиббий манбаларига
таяниб.
Айни пайтда Исроил Ливанда Ҳизбуллоҳнинг иккита қурол омборига ҳам зарба берилгани ва
йўқ қилинганини билдирди.
Ливан манбалари Адлоун шаҳрида уч нафар тинч аҳолининг яралангани ҳақида хабар
бермоқда.
Яманда Исроилнинг Ходейда портига уюштирган ҳужуми оқибатида
6 киши ҳалок бўлди,
87 киши яраланди. Шунингдек,
нефть иншоотлари ва электр станциясига берилган зарбалар катта ёнғинга сабаб
бўлди.
Можаро кучайиб бораётган бир пайтда Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху сешанба куни АҚШ
президенти Жо Байден билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.