Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 384 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳ, Жабалия ва Бурайж лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 42 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 42 792 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғазо ҳукумати: Ғазо шимолида фуқаролик мудофааси ишлари бутунлай тўхтади - вазият ҳалокатли даражада. Жабалия лагеридаги 20 кунлик қамалда 770 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 1000 киши яраланди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалиядаги ишғол қўмондонлиги қароргоҳига қарши муваффақиятли операция ўтказди. Штаб ичида бўлганлар йўқ қилинди ва яраланди.

▪️Ҳизбуллоҳ Тел-Авивдаги ҳарбий заводга зарба берди, шунингдек, Ҳайфа, Маргалиот ва Рамияга ракеталарни учирди. Жами 28 та Меркава танки ва 4 та ҳарбий бульдозер йўқ қилинди. 70 дан ортиқ босқинчилар ҳалок бўлди, 600 нафари яраланди.

▪️Исроил Ливанда 17 марта зарба берди, уларнинг аксарияти Бекаа водийсидаги суриялик қочқинлар лагерлари ва Байрутдаги Al-Mayadeen медиахолдинги офисига зарба берди. 24 соат ичида 28 киши вафот этди. Ҳалок бўлганлар орасида уч Ливан армияси аскари ҳам бор.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил бомбардимонлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 2574 кишига етди, 12001 киши жароҳат олди.

▪️Бу кеча босқинчилар Суриянинг Дамашқ ва Ҳомс шаҳарларига ҳам ҳужум қилди. 1 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди.

▪️Исроил армияси Ливандаги тўқнашувларда 3 аскарининг ўлгани, 3 тасининг яраланганини эълон қилди.

▪️Истеъфодаги Исроил генерали Ицхак Брик: Қуруқликдаги кучларимиз жуда кичик ва бир нечта фронтда жанг қила олмайди. Ҳали ҲАМАСни енгишга улгургани йўқ. Агар кўп фронтли минтақавий уруш бошланса, Исроил армияси кўплаб қуруқликдаги фронтларда жанг қилишига тўғри келади. Бу ҳам жуда қийин кўринмоқда.

▪️Al Jazeera журналисти Анас Шариф Исроил томонидан "қуролли гуруҳлар билан алоқада бўлиш"да айбланган олти мухбир орасида.

▪️АҚШ-Британия жанговар самолётлари Яманнинг Ҳудайда аэропортини бомбардимон қилди.

Мавзуга алоқадор