-
Эфиопия жанубида кучли ёғингарчиликлар сабабли рўй берган кўчкиларда ҳалок бўлганлар сони камида 157 нафарга етди. 21 июль куни рўй берган кўчкидан ҳалок бўлганларни қутқаришга йиғилганларнинг кўпчилиги иккинчи кўчки остида қолиб ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор.
-
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Фатҳ партияси вакиллари Пекинда ўн йилликлар давом этган зиддиятларга барҳам бериш ва Фаластин бирлигини мустаҳкамлаш бўйича келишувни имзолади. 21 июль куни Фаластин гуруҳлари ўртасида бошланган музокараларда ҲАМАС ва Фатҳдан ташқари, яна 12 та Фаластин ҳаракати вакиллари иштирок этди.
-
Саудия Арабистони ижтимоий тармоқлар ва ОАВда қироллик Исроил Яманнинг Ҳудайда шаҳрига берган авиазарбаларига алоқадор экани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. “Қироллик ҳеч кимнинг ўз ҳаво ҳудудини бузишига йўл қўймайди”, - деди Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Турки Ал-Малики.
-
Standard & Poor's рейтинг агентлиги эълон қилган статистик маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида жаҳон миқёсида сукук эмиссиясининг умумий ҳажми 91,9 миллиард долларни ташкил этган. Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён исломий сукук облигацияларини чиқаришда тезлашув кузатилган, кўплаб давлат идоралари ва хусусий сектор ўз режаларини амалга оширишда зарур бўлган ликвидликни таъминлаш учун ушбу воситага таянмоқда.
-
АҚШ президенти Жо Байден давлат раҳбари лавозимида ишлашда давом этишини эълон қилди. Байден президентлик пойгасидан чиққанидан сўнг Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон давлат раҳбарини истеъфога чиқишга чақирган эди.
-
Россия судлари Украинадаги уруш бошланганидан буён 53 нафар фаол ва мухолифатчини мажбурий психиатрик даволанишга ҳукм қилди.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг навбатдаги қисмида Сабаъ халқи ва бузилган тўғон ҳақида суҳбатлашамиз. Навбатдаги қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
-
2014 йил июнь ойида Ироқнинг Мосул ва бошқа ҳудудларини қўлга киритган ИШИД террор ташкилоти Тал Афар туманида халқ тили билан “Дўзах қудуғи” деб аталадиган ботиққа 1000 дан зиёд тинч аҳоли вакиллари, жумладан, болалар ва аёлларни ўлдириб, кўмган. Улар орасида Ироқ туркманлари вакиллари ҳам бор. Бугунги кунда ушбу ҳудуддаги оммавий қабрлардан жасад қолдиқлари чиқариб олиниб, ДНК текширувидан ўтказилмоқда ва шахслари аниқланмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 290 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Покистоннинг Франкфуртдаги консулхонасига номаълум шахслар ҳужум қилди. Уларнинг қўлларида Афғонистоннинг 2021 йилгача қўлланилган байроқлари бўлган. Покистон ТИВ Германиянинг консуллик бинолари ва ходимлари хавфсизлигини таъминламаганини кескин қоралади.