-
Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху АҚШ Конгрессидаги нутқида президент Байденга Исроил давлатини кучли қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Рафаҳда Исроил армияси томонидан “бирорта ҳам бегуноҳ фаластинлик ўлдирилмаганини” маълум қилди - асосий иқтибослар.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 293 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Telegram-каналда Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Исроил элчиси ҳақидаги постга изоҳ ёзган эркак ИИБга чақиртирилди. У идора биноси яқинида «ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва сўкинган». Бунинг учун эркак 10 суткага қамалди.
-
Канаданинг Калгари шаҳридаги мусулмонлар жамоаси йирик ислом марказини қуришни бошлади ва маҳаллий аҳолини ушбу марказ келажакда қандай фаолият кўрсатиши билан таништириш мақсадида “барбекю пикник” ташкил этди. Жамоа ер участкасини 15 йил муқаддам сотиб олган, бироқ лойиҳалаштириш ва тасдиқлаш жараёнларида кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Қиймати 12 миллион долларлик марказ қурилишини 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.
-
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси аёл йўловчилар парвоз вақтида ўзларини қулай ҳис қилишлари учун дунёда биринчи бўлиб ўриндиқларни эркак йўловчилардан алоҳида танлаш имкониятини тақдим этди. Эндиликда, онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида саёҳатчилар ёнида ўтирган йўловчиларнинг жинсини кўришлари ва агар хоҳласалар, бошқа аёллар ёнидаги ўриндиқларни танлашлари мумкин бўлади.
-
Париждаги Олимпиада очилишида мамлакат байроғини кўтариш ишониб топширилган исроиллик дзюдочи Питер Палчик Ғазога ташлаш учун мўлжалланган бомбаларга имзо чекди. "Бу сиз учун менинг мамнуниятимдир", деб ёзди келиб чиқиши қримлик бўлган Палчик ижтимоий тармоққа жойлаштирган Исроил бомбалари билан тушган сурати остига.
-
Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида БРИКСга аъзо мамлакатлар, шунингдек, араб-мусулмон дунёси – МДҲ, Осиё ва Африканинг 20 давлатидан келган қорилар иштирокида Қуръони карим тиловати бўйича мусобақа бошланди. Ғолиб 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.
-
Охирги вақтларда айрим нохолис ва мақсади жамиятни иккига бўлиш бўлган оммавий ахборот воситаларида “дунёвий жамиятда радикаллашув кучайиб бормоқда”, “унинг олди олинмаса, халифалик ва шариатга асосланган давлат ўрнатилади” қабилидаги “огоҳлантириш”лар кенг тарқалмоқда. Хўш, бундай иддаолар ва “даъватлар” статистик, илмий далиллар ёки соҳа бўйича экспертларнинг хулосаларига асосланганми?! Радикал атеист ва радикал либерал жамоалари ўзларининг асоссиз ва исботланмаган далиллари билан халқнинг онги ва тафаккурини заҳарламоқчими?!
-
Франция ҳеч қачон спортда очиқ кийишни тақиқламайди, лекин Олимпиада ўйинларида аёлларнинг ёпиқроқ кийим кийишини бемалол тақиқламоқда. Бу маданий ва диний қадриятларга асосланган яққол жинсий камситишдир.
-
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Грециянинг Ғарбий Тракия ҳудудида яшовчи турк озчилигининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Туркия Греция расмийларининг мамлакатдаги этник турклар билан боғлиқ қадамларини диққат билан кузатиб бормоқда ва керак бўлса, вазиятга аралашишга тайёр.