Ҳиндистоннинг IndiGo  авиакомпанияси дунёда биринчи бўлиб аёл йўловчиларга ўриндиқларни эркак йўловчилардан алоҳида танлашга рухсат берди. Бу ҳақда The Independent ёзмоқда.

Жорий йилнинг август ойидан бошлаб авиаташувчининг янги қоидалари кучга киради, унинг мақсади аёлларга парвозлар вақтида ўзларини қулай ҳис қилишларига ёрдам беришдан иборат.

Эндиликда онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида саёҳатчилар ёнида ўтирган йўловчиларнинг жинсини кўришлари ва агар хоҳласалар, бошқа аёллар ёнидаги ўриндиқларни танлашлари мумкин бўлади – улар пушти ранг билан белгиланади.

Бироқ бундай маълумот эркаклар учун мавжуд бўлмайди: улар учун одатдагидек фақат мавжуд ўриндиқлар кўрсатилади.

Ҳиндистоннинг энг йирик арзон авиакомпанияси ҳар куни икки минг ички ва халқаро рейсларни амалга оширади. Нашрнинг таъкидлашича, ушбу сиёсатни ўзгартириш ғояси Ҳиндистон авиакомпаниясида аёл йўловчилардан саёҳатларини нима қулайроқ қилишини сўраб ўтказилган сўровдан сўнг пайдо бўлган.

Мавзуга алоқадор