Исроиллик олимпиячи Ғазога ташланадиган бомбаларга имзо қўйди
Париждаги Олимпиада очилишида мамлакат байроғини кўтариш ишониб топширилган исроиллик дзюдочи Питер Палчик Ғазога ташлаш учун мўлжалланган бомбаларга имзо чекди, деб ёзади Sabah.
"Бу сиз учун менинг мамнуниятим", деб ёзди у
ижтимоий тармоққа жойлаштирган Исроил бомбалари билан тушган сурати остига.
Келиб
чиқиши қримлик Палчик 2013 йили Қозон Универсиадаси кумуш медали совриндори
бўлган, 2020 йили Прагадаги Европа чемпионатида ғолиб чиққан, 2021 йили Токиода
бронза медалини қўлга киритган. 2021 йилда у жаҳон дзюдочилари рейтингида
биринчи ўринни эгаллади.
Палчик имзо
қўйган бомбалар оқибатида шу кунгача Ғазо секторининг 39 100 дан ортиқ аҳолиси
ҳалок бўлди, АҚШ
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, уларнинг 85 фоизи аёллар ва болалардир.