Калгари мусулмонлари шаҳарликларни бўлажак масжид ўрнида сайрга таклиф қилишди
Канаданинг Калгари шаҳридаги мусулмонлар жамоаси йирик ислом марказини қуришни бошлади ва маҳаллий аҳолини келажакдаги диний бино билан қандай қилиб яхшироқ таништириш йўлини ўйлаб топди.
Яқинда Жанубий Калгари ислом маркази қурилиш майдонида
барбекю пикниги ташкил этилди, унда фуқаролар қурилишнинг бориши билан танишиш
имконига эга бўлди, деб ёзади Iqna нашри.
“Ушбу лойиҳа жамиятимиз учун орзу, – дейди Ислом маркази
вице-президенти Муҳаммад Асим. -
Учрашувларимиз учун шаҳарнинг жанубий қисмида ҳали ҳам жой йўқ”.
Гуруҳ ер
участкасини 15 йил олдин сотиб олган, бироқ лойиҳалаштириш ва тасдиқлаш
жараёнида кўплаб тўсиқларга дуч келган, аммо ниҳоят 12 миллион долларлик бино
қурилишини бошлашга муваффақ бўлган. Мусулмон ташкилоти лойиҳани 2027 йилгача
якунлашга умид қилмоқда.