25.07.2024 14:34

Нетаняху АҚШ Конгрессидаги нутқида нималар деди?

24 июль куни Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади. Унинг нутқини конгрессменлар, миллиардерлар, жумладан Tesla раҳбари Илон Маск, сиёсатчилар олқишлаб тинглади. Шу билан бирга, 100 нафардан зиёд демократ конгрессменлар унинг нутқига бойкот эълон қилди.

Исроил Бош вазирининг нутқи давомидаги асосий баёнотлари:

Президент Байденга Исроил давлатини кучли қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман;

Биз Байденнинг Исроил давлати манфаати учун қилган саъй-ҳаракатларини ҳеч қачон унутмаймиз;

Рафаҳда Исроил армияси томонидан бирорта ҳам бегуноҳ фаластинлик ўлдирилмади;

Аслида барча терроризм, барча тартибсизликлар, барча хаослар, барча қотилликлар ортида Эрон турибди;

Эроннинг террорчи ишончли вакиллари Яқин Шарқ ва ундан ташқарида америкаликларни нишонга олишмоқда;

Эрон шафқатсизларча президент Трампни ўлдириш билан таҳдид қилди;

Биз нафақат Исроилни, балки АҚШни ҳам ҳимоя қиляпмиз. Бизнинг душманларимиз сизнинг душманларингиздир. Бизнинг жангимиз сизнинг жангингиз. Бизнинг ғалабамиз сизнинг ғалабангиздир.

Исроил Қўшма Штатларга Яқин Шарқда НАТОга ўхшаш янги иттифоқ тузишни таклиф қилмоқда, у "Эрон таҳдидига" қарши қаратилган.

Цивилизация кучлари ғалаба қозониши учун Америка ва Исроил бирга туриши керак.

АҚШ конгрессменлари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни олқишлар билан қарши  олган бир вақтда Исроил армияси Ғазога ҳужумларини давом эттирди.

Бу ҳужумлар натижасида Ғазонинг жанубий ва марказий ҳудудларида энг камида 5 киши қурбон бўлди

7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 39 145 кишига етди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.