-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 294 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Германия ҳукумати Гамбург ислом маркази (IZH) фаолиятини расман тақиқлади. Германия ички разведкаси марказнинг Эрон таъсири остида экани ҳақида хабар берди. Тақиқ доирасида IZH ва шиа масжидларида рейдлар ўтказилди. Мамлакатдаги тўртта шиа масжиди ҳам ёпилди
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди.
-
24 июль куни Москвада Россия Мудофаа вазирлиги полковниги автомобилига портловчи мослама ўрнатган Евгений Серебряков Туркияда қўлга олинди. Жума кунига ўтар кечаси Москвага етказилган Серебряков ушбу суиқасдни амалга оширгани учун Украина махсус хизмати томонидан украин фуқаролиги ва 20 минг долларгача пул мукофоти ваъда қилинганини билдирди.
-
Германия қуролли кучлари бош инспектори генерал Карстен Бройер Россия йилига 1000-1500 та танк ишлаб чиқараётгани, Бундесверда эса 300 та танк қолганини маълум қилди. У разведка маълумотлари Россия армияси Ғарбга ҳужум қилишга ҳозирлик кўраётгани ҳамда 2029 йилга бориб буни амалга ошириш учун барча қурол-яроғ ва инсон ресурсларига эга бўлишини таъкидлади.
-
Исроилдаги меҳмонхоналарнинг 10 фоизи молиявий инқироз ёқасида турибди. 2024 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакат меҳмонхоналарида 969 минг ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 81 фоизга кам сайёҳ тунаган. Сайёҳларнинг кам ташриф буюраётгани меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиб келаётган Қуддус аҳолисига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
-
ҲАМАСнинг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси Мустафо Муҳаммад Абу Ара Исроил қамоқхонасида вафот этди. 63 ёшли Абу Аранинг “қасддан тиббий эътиборсизлик туфайли” оламдан ўтгани айтилмоқда.
-
Бугун жамиятдаги исломофоблар томонидан ҳижобга қарши ҳаракатлар бошланган даврда, маъсума ўзбек қизларининг либосига беркинган эркак кишининг «топилиши» алоҳида аҳамиятга оид кейс ҳисобланади. Воқеалар ривожи худди ҳужранинг совуқлиги учун Қуръони каримни ўргатишни буткул тақиқлаш йўлидан кетиб, битта лаънати эркак кишининг ҳижоблангани учун ҳижобни тақиқлаш сценарийси ўйналадими ёки эркакни бу лаънати ишдан қайтариб, аёлларнинг аёллар либосини кийиб юришига қўйиб бериладими?
-
Ўтган йили Японияда рекорд даражадаги 730 минг чақалоқ туғилган бўлса, ўша даврда ўлимлар сони 1,58 миллионни ташкил этиб, рекорд янгиланди. Мамлакатдаги хорижликлар сони ҳам биринчи марта 3 миллиондан ошиб, умумий аҳолининг қарийб 3 фоизини ташкил қилди. Сўровлар ёш японияликлар турмуш қуриш ёки фарзанд кўришни тобора кўпроқ истамаётганини кўрсатмоқда.
-
Исроил 15 июлдан буён Ливан жанубига 5736 маротаба ҳужум уюштириб, 540 га яқин кишининг ўлимига сабабчи бўлди. 1850 киши жароҳатланган. Шунингдек, 1800 гектардан зиёд майдон ёнган, 28 мингга яқин оила хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Исроил томонида ҳам йўқотишлар мавжуд. Хусусан, мамлакат шимолидаги 43 та аҳоли пункти эвакуация қилинган, 1500 дан ортиқ бино, транспорт воситалари ва инфратузилмага зарар етган.