24.07.2024 14:42
Туркия президенти Анқара Грециядаги турк озчилигини ҳимоя қилишда давом этишини билдирди
Анқара Грециянинг Ғарбий Тракия ҳудудида яшовчи турк озчилигининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг (AKP) парламентдаги фракцияси йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Греция расмийларининг мамлакатдаги этник турклар билан боғлиқ қадамларини диққат билан кузатиб бормоқда ва керак бўлса, вазиятга аралашишга тайёр.
Шу билан бирга, Эрдўғон Туркия барча мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш, унга дўст бўлган давлатлар доирасини кенгайтиришга интилаётганини алоҳида таъкидлади. “Бизга қўл узатганлардан ҳеч қачон юз ўгирмаймиз”, деди Туркия раҳбари.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Греция "Ғарбий Фракияда турклар йўқ" дея, уюшма ва вақфларда "турк" сўзини ишлатишни тақиқлади. Шунингдек, ўқувчи камлиги баҳонасида охирги вақтларда 4 та турк мактабини ёпди.