-
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг турк қўшинлари Қорабоғ ва Ливияга киргани каби Исроилга ҳам ҳужум қилиши ҳақидаги баёноти, исроиллик таҳлилчилар фикрича, хавотирли вазиятни юзага келтирди. Биринчи навбатда Туркия ичида Исроилга қарши чораларни кучайтириш бўйича кучли ички босим мавжудлиги тилга олинди.
-
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) якшанба куни Леонардо да Винчининг “Сўнгги кечки овқат” картинасига пародия қилинган очилиш маросимининг бир қисмига нисбатан шикоятлар ортидан расман узр сўради. Хусусан, католик черкови “дрег-квин”лар (эркаклар киядиган аёллар либоси – таҳр.) Исо Масиҳнинг шогирдлари билан охирги бор таомланиши тасвирлаган саҳнани қаттиқ ҳақоратлаган деб топди.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг тўққизинчи қисмида Абу Лаҳабнинг кофир ҳолида ўлиши ҳақида суҳбатлашамиз. Тўққизинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
-
Аввалроқ фақат ун тегирмонлари ва паррандачилар учун Россия донини олиб киришга рухсат берган Қозоғистон эндиликда рус ғалласи импортига 6 ой муддатга тўлиқ тақиқ қўймоқчи. Қозоқ буғдойига экспорт божини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу Қозоғистон буғдойининг анъанавий ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
-
Татаристон пойтахти Қозон шаҳридан Адлерга йўлга чиққан йўловчи поезди Россиянинг Волгоград вилоятида “КАМАЗ” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодисага юк машинасининг поезд йўлида тўхтаб қолгани сабаб бўлган. Ҳодисада энг камида 140 киши жароҳатланди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 297 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Малида жангарилар Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси колоннасига ҳужум уюштирди. ХҲК баёнотида айтилишича, жанг 5 кун давом этган ва охирги хабарномада уч киши қаршилик кўрсатаётгани билдирилган. Манбалар 12 нафар ҳарбий асирга олингани, 53 нафари ўлдирилганини маълум қилди. Хусусан, Пригожиннинг ўринбосари, унинг ўлимидан сўнг ХҲКга раҳбарлик қилган Антон Елизаровнинг ҳам асирга олингани айтилди.
-
Молия вазири Безалел Смотрич, атроф-муҳит вазири Идит Силман, иқтисодиёт вазири Нир Баркат ва энергетика вазири Эли Коэн дафн маросимига келишганида, қурбонларнинг қариндошлари уларни маросимдан қувиб чиқаришди. Улар фожиани сиёсий воқеага айлантиришни исташмади. “Биз друзларнинг урф-одатлари бўйича тинчгина дафн маросимини ўтказиш имкониятини беришни талаб қиламиз”, — деб ёзади жамоа етакчилари Исроил ҳукуматига мурожаатида.
-
Париж-2024 олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтди. Унда намойиш этилган саҳна кўринишлари дунёнинг эсли-хушли инсонларини ларзага солди. Таниқли шахслар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари француз томошаларини “жирканч”, “дидсиз”, “аҳмоқона”, “ҳақиқий ахлат” деб баҳоладилар. Ушбу томошалар мавзувий жиҳатдан ўта жинсийлаштирилгани ва худога шак келтиришга қаратилгани туфайли дунё ҳамжамиятининг нафаратига учради.
-
Канада Олий суди 1850 йилда маҳаллий ҳинду қабилалари ва Британия қироллиги ўртасида ердан фойдаланганлик учун ҳар бир туб аҳоли вакилига товон пули тўланиши кераклиги ҳақидаги шартнома шартлари бажарилмагани тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу маҳаллий ҳинду қабилаларининг ҳар бир вакилига катта миқдорда товон пули тўланиши мумкинлигини англатади.