29.07.2024 18:40
ХОҚ Париж Олимпиадасида да Винчининг “Сўнгги кечки овқат” картинасига пародия учун кечирим сўради
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) якшанба куни Леонардо да Винчининг “Сўнгги кечки овқат” картинасига пародия қилинган очилиш маросимининг бир қисмига нисбатан шикоятлар ортидан расман узр сўради.
Хусусан,
католик черкови “дрег-квин”лар (эркаклар киядиган аёллар либоси – таҳр.) Исо
Масиҳнинг шогирдлари билан охирги бор таомланиши тасвирлаган саҳнани қаттиқ
ҳақоратлаган деб топди.
ХОҚ ўз
баёнотида ҳеч қачон бирон бир диний гуруҳга ҳурматсизлик қилиш ниятида
эмаслигини таъкидлади.
“Шубҳасиз,
ҳеч қандай диний гуруҳга ҳурматсизлик қилиш ният йўқ эди. Бунинг ўрнига
биз бағрикенглик ва жамиятни намойиш қилмоқчи эдик. Агар одамлар хафа бўлган
бўлса, биз узр сўраймиз”, - деди
ХОҚ матбуот котиби Энн Декам матбуот анжуманида.