29.07.2024 09:35
Канада ҳиндуларга миллиардлаб пул тўлашга мажбур бўлиши мумкин
Бир ярим аср давомида туб аҳоли вакиллари билан имзоланган асосий шартномани "очиқчасига" бажармаслик келишувни "масхара" қилиб, авлодларни ўз ресурслари учун адолатли товон пули олишдан маҳрум этади, деган қарорга келди Канада Олий суди.
Бир овоздан қабул қилинган қарорда суд Онтарио ва Канада ҳукуматларини 150 йил давомида Робинсон шартномаларининг руҳи ва мазмунини қўпол равишда бузишда ва "масхара қилишда" айблади.
"Тахминан бир ярим аср давомида анишинаабе халқлари шартноманинг пуч ваъдалари билан қолди, – деди суд. – Томонлар учун кенгаш гулхани атрофига қайтиш ва Робинсон шартномаларида назарда тутилган муносабатларни янгилаш вақти келди. Бундан кам нарса Тожнинг ярашувга содиқлигини кўрсатмайди".
Гап 1850 йилда анишинаабе ҳинду қабилалари ва Британия Тожи ўртасида имзоланган 35 700 квадрат милядан ортиқ майдонда маҳаллий жамоаларнинг ов ва балиқ тутиш ҳуқуқларини тартибга солувчи Робинсон шартномалари ҳақида кетмоқда.
Шартнома маҳаллий жамоаларга ер кўпроқ бойлик келтиргани сабабли йиллик тўловларни ҳар йили ошириб боришни талаб қилади.
Шартномага кўра, ҳар бир туб аҳоли йилига 1,70 Канада доллари олган. 1875 йилда ставка бир киши учун 4 долларга кўтарилган ва шундан буён оширилмаган.
Судяларнинг таъкидлашича, шартномада белгиланган пул миқдори кафолатланмаган бўлса-да, "ҳеч бир томон Тож ҳар бир киши учун йиллик фойдани йўқотмаган ҳолда 4 доллардан ортиқ ошириши мумкинлигига шубҳа қилмайди ва буни амалга ошириш керак эди".
Суд йиллик тўловларни ошириш орқали "шартнома асосларига қайтиш" ва "Тож шаънини ҳимоя қилиш" га чақирди. Буни қилмаса, судянинг ёзишича, “очиқчасига инсофсизлик” бўлади.
Олий суд Онтариога маҳаллий гуруҳлар билан янги келишув таклиф қилиш учун олти ой муҳлат берди ва агар ҳукуматлар адолатли товон тўлаш бўйича келиша олмаса, аралашув ҳақида огоҳлантирди.
"Агар Тож ва олий даъвогарлар музокаралар йўли билан келишувга эриша олмасалар, Тож ушбу сабаблар эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ичида мажбурий тартибда Юқори даъвогарларга ўтмишдаги ҳуқуқбузарликлари учун компенсация миқдорини белгилашни талаб қилади, дейилади жума кунги қарорда.
Маҳаллий туб халқлар вакилларининг ўзлари 126 миллиард Канада доллари муддати ўтиб кетган тўловлардан қарзи борлигини даъво қилмоқда. Ҳукумат "мустамлакачилик харажатлари"ни миллиардларга баҳолаб, маҳаллий халқларга қарзини рад этди.