Қозоғистонда Идоралараро комиссия йиғилишида Россия донини Қозоғистонга олиб киришни тўлиқ тақиқлаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда “АПК Новости” хабар бермоқда.

“Бугун ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича ҳукуматлараро қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Натижада Қозоғистон Республикаси ҳудудига буғдой олиб киришни 6 ой муддатга вақтинчалик тўлиқ тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Режалаштирилган тақиқ ИМС протоколининг якуний имзоланиши, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилингандан сўнг жорий этилиши кутилмоқда. Тақиқ тахминан 2024 йил августидан жорий этилади”, — дея хабар берди Қозоғистон дон иттифоқи.

Дон бозори иштирокчиларидан бири бу қарорга изоҳ берди.

“Тақиқ гўёки маҳаллий хомашё ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилмоқда. Токи арзон рус буғдойи қозоқ ғалласини бозорда ҳам, экспортга сотишга ҳам халақит бермасин”, — деди у.

Экспорт божини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

“50 фоизлик бож жорий қилишмоқчи. Божнинг жорий этилиши дон экспорти нархи одатда қозоқ дони экспорт қилинадиган анъанавий бозорларда рақобатбардош бўлмаслигини англатади”, - деди йиғилиш иштирокчиси қарорга изоҳ берар экан.

Аввалроқ Қозоғистон фақат ун тегирмонлари ва паррандачиларга Россия донини импорт қилишга рухсат берган эди. Тўлиқ тақиқ бу корхоналар учун ҳам импорт тақиқланишини англатади.

Мавзуга алоқадор