Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 297 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Бурейж ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 4 та қирғин содир бўлди, 66 киши ҳалок бўлди, 241 киши яраланди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Қаландия, Байтлаҳм, Наблус ва Женинда фаластинликларни оммавий ҳибсга олиш учун операция ўтказмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари Тал ал-Ҳава ҳудудида ноль масофадан шиддатли кураш олиб бормоқда.

▪️Британия бош вазири Исроил президентини Ғазода ўт очишни тўхтатиш йўлида зудлик билан қадам ташлаш зарурлиги ҳақида маълум қилди.

▪️Босқинчи ҳаво кучлари Ливан жанубидаги Маркаба ва Аитрон шаҳарларига ҳужум қилди.

▪️Босқинчиларнинг янги буйруқлари туфайли ўн минглаб фаластинликлар Бурайж лагерини тарк этмоқда. Ғазонинг 86 фоизи шундай эвакуация режасига бўйсунди.

▪️Эрдоған: Қорабоғга кирганимиздек, Ливияга кирганимиздек, Исроил билан ҳам шундай қиламиз. Имконсиз нарсани ўзи йўқ.

Мавзуга алоқадор