Малида «Вагнер» ХҲК отрядига ҳужум қилинди: 12 асир, 53 қурбон
Малида жангарилар Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбик компанияси колоннасига ҳужум қилиши натижасида кўп сонли ёлланма аскарлар ҳалок бўлган, айримлари асирга олинган. Бу ҳақда гуруҳнинг “Разгрузка Вагнера” телеграм каналида эълон қилинган баёнотида айтилади.
Қайд
этилишича, беш кун давом этган шиддатли тўқнашувлар 22 июль куни Тин Заутин
яқинида бошланган. Азавад мувофиқлаштирувчи ҳаракати (СМА) ва Саҳелдаги
Ал-Қоида (JNIM) террорчилик гуруҳи FAMа (Мали Қуролли Кучлари) аскарлари ҳамда қўмондон
Сергей Шевченко (“Пруд” лақабли, жангда ҳалок бўлган) бошчилигидаги “Вагнер”нинг
13-ҳужум отряди жангчиларига қарши ҳужумда минг нафар жангари иштирок этган.
Баёнотда
айтилишича, дастлаб Шевченко гуруҳи душман ҳужумига муваффақиятли қаршилик
кўрсата олган, у жиддий йўқотишларга учраб, орқага чекинган. Бироқ қум бўрони шароитида
жангарилар қайта тўпланиб, сонини оширишга муваффақ бўлган. Улар, шунингдек,
оғир қуроллар, учувчисиз учоқлар ва худкушлик воситаларидан фойдаланган ҳолда ХҲК
позицияларига оммавий ҳужумларни кучайтирган. Бу "Вагнер ва FAMа аскарларининг
йўқотишларига олиб келган.
"”Вагнер”
гуруҳидан сўнгги радиограмма 27 июль куни соат 17:10 да келди: "Уччаламиз
қолдик, жангни давом эттиряпмиз", - дея хабар юборган гуруҳ. Вагнерчилар ўлганларнинг
аниқ сонини келтирмаган, бироқ “Ени Шафақ” нашри 53 нафар ёлланма аскари ҳалок
бўлгани, 12 нафари асирга олинганини маълум қилди.
Шунингдек,
“Вагнер” ХҲК асосчиси ва собиқ раҳбари, самолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Евгений
Пригожиннинг ўринбосари, айни пайтда ХҲК
етакчиси ҳисобланган Антон Елизаров ҳам асирга тушгани, бироқ кейинчалик тезкор
равишда қўйиб юборишгани маълум қилинди. Ушбу хабар ўз тасдиғини топмаган.