-
Америкалик актриса Женифер Лопез фаластинликларга озиқ-овқат ва тиббий ёрдам учун 4,5 млн доллар миқдорида хайрия ажратди. Ўз навбатида, Голливуд актёри Жон Войт қизи Анжелина Жолини Фаластин тарафдори позицияси учун очиқчасига танқид қилди ва актрисани "антисемитлар таъсирида" айблади.
-
Эрон Исроилнинг ишғол остидаги Голан тепаликларига уюштирилган ҳужумда Ҳизбуллоҳни айблаётганини "ўйлаб топилган сценарий" деб атади. Маждал-Шамс шаҳридаги стадионга уюштирилган ракета ҳужумида энг камида 12 киши – асосан болалар ҳалок бўлди. Ҳизбуллоҳ ушбу ҳужумга алоқадорлигини "қатъий равишда рад этиб", ҳодисага Исроилнинг "Темир гумбаз" тизимидаги носозлик сабаб бўлганини билдирди.
-
Ғарб шундай паллага келдики, энди ортга йўл йўқ. У боши берк кўчанинг охирига яқинлашиб қолди. Жуда кўп олимлар томонидан юз йиллардан бери бот-бот гапирилиб келинаётган воқеликлар бугунимизда нафақат ғарбда, балки унга интилаётган барча ўлкаларда ўзининг реал оқибатлари билан кўз олдимизда намоён бўлиб турибди. Ахлоқий чиркинлик ва жамиятнинг барча ишларида, одамларнинг исталган фаолиятида бепардалик каби фожиали иллатни энди сунъий пардалар ила кўздан яшириб бўлмай қолди.
-
Туркия ва Сурия махфий хизматлари вакиллари икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш ҳамда президентлар Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Башар Асаднинг 2011 йилдан бери илк учрашувини ташкил этиш бўйича сўнгги бир ой ичида уч марта музокаралар ўтказди. "Воқеалар жадал ривожланмоқда, ҳар икки етакчи энг кечи август охирида биргаликда суратга тушишади", дейилади хабарда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 295 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Европа Иттифоқи Украинага Россия Марказий банкининг музлатилган 200 млрд евролик активларидан тушган фойдадан биринчи 1,5 миллиард еврони ажратди. Кремл муносиб жавоб қайтаришга ваъда берди.
-
Шри-Ланка ҳукумати пандемия даврида ЖССТ исломий дафн этиш хавфсиз экани ҳақидаги кўрсатмаларига қарамасдан, COVID-19 қурбонлари мажбурий куйдирилгани учун мусулмон озчиликдан расман кечирим сўради. Мамлакат мусулмонлари кенгаши ушбу қарор ортида турган икки академик – Меттика Витҳанаге ва Чанна Жаясуманага қарши қонуний чоралар кўриш ва товон пулини ундириш чоралари кўрилишини маълум қилди.
-
Қозоғистон МДҲ давлатлари ичида Арманистон ва Озарбайжондан сўнг уичинчи бўлиб энг кам иш ҳақини халқаро конвенция асосида белгилашни режалаштирилмоқда.
-
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. МСК мамлакатда сайлов кампанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини эълон қилди.
-
Марказий Осиёда банклар Россия компанияларига рад жавобини бермоқда. Марказий Осиё банклари томонидан Россия компанияларига тўловларни амалга оширишдан бош тортиш ҳолатлари 30 фоизгача ошган. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан тўловларни амалга ошириш муддатлари икки ҳафтага узайган. Муаммолар июнь ойида Москва биржаси ва бошқа рус компанияларига нисбатан АҚШ санкциялари жорий этилганидан кейин бошланган.