Тожикистон бош муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзодага пойтахт Душанбедаги марказий масжид яқинида содир этилган пичоқли ҳужум уюштирилди. Ҳужум қилган шахс ушланган, енгил тан жароҳатини олган бош муфтий тиббий кўрикдан сўнг уйига жўнатилган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 342 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россия қўшинлари 10 га яқин аҳоли пунктини қайтариб олди, дея маълум қилди генерал-майор Апти Алаудинов. Турли манбалар ҳам Россиянинг қарши ҳужумга ўтганини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, рус қўшинлари тахминан 150 кв км майдонда олдинга силжиган.
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йилдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ киши ўтиб-қайтиши мумкин. Наманган вилоятида «Учқўрғон» назорат-ўтказиш пункти ҳам очилади.
Россияда узоқ муддатларга қамалга маҳбуслар Украина фронтида 6 ой муддат хизмат қилиш шарти билан озод қилиниши ортидан мамлакатда оғир ва ўта оғир жиноятлар сони кескин ортди. 2024 йилнинг дастлабки 8 ойида 403 537 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилди. Бу – охирги 13 йил ичидаги рекорд кўрсаткичдир.
Жаҳон метеорология ташкилоти 2024-2025 йиллар қишида қаттиқ совуқ тушиши ва қор бўронлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ёз ойларини кузатувлар тарихидаги энг иссиқ бўлишига хизмат қилган Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ўрнини Ла-Нинья эгаллагани билан изоҳланди.
Саудия Арабистони Суриядаги элчихонасини қайтадан очди. Элчихона 2012 йилда Сурияда Асад мухолифатга ён босмагани ортидан кўпчилик араб давлатлари қаторида ёпилган эди.