12.09.2024 14:10
867

Бомбаланаётган Ғазо: 342-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 342 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо секториИордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Бурейж, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 64 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 41 084 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Байтлаҳм, Қалқиля, Тулкарм, Ал-Халил, Тубас, Наблусга ҳужум қилмоқда. Бир киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.

▪️Ғарбий соҳилдаги Ал-Халил шаҳрида ишғолчи махсус кучлар «Халҳоул» шаҳар касалхонасига бостириб кириб, ярадор фаластинликни ўғирлаб кетишди.

▪️Ал-Жауний мактабига фашистлар ҳужуми қурбонлари сони 18 кишига етди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида кўплаб болалар ва аёллар бор.

▪️16 кун ичида фашистлар Ғарбий Соҳилда 50 нафар фаластинликни ўлдирди. Энг кўп шаҳидлар Женин, Тулкарм ва Тубасдан.

▪️Ишғол матбуоти: Халқаро жиноят суди тез орада Нетаняху ва Галлантни ҳибсга олиш учун ордер беради ва бунинг олдини олишнинг иложи бўлмайди.

▪️Фаластин БМТнинг 79-сессиясида илк бор давлатлар қаторидан жой олди. Энди давлат ўз вакилларини сўзга чиққанлар рўйхатига киритиши ва унга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилиши мумкин.

▪️БМТ бош котиби Антониу Гутерриш: Нетаняху қўнғироқларимга жавоб бермаяпти.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.