16.08.2024 08:47

Украина Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этди

Украина Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этди, дея хабар қилди Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Александр Сирский.

Украина расмийсининг сўзларига, комендатура "қонуний тартибни сақлаш ва аҳолининг устувор эҳтиёжларини таъминлаш" учун яратилган. Унинг раҳбари этиб генерал-майор Эдуард Москалев тайинланди.

Аввалроқ Украина реинтеграцияси бўйича вазири Ирина Верешчук ҳарбийлар билан Курск вилоятидан Сумига тинч аҳоли учун гуманитар коридорнинг эҳтимолий йўналиши ишлаб чиқилаётганини маълум қилганди.

Шунингдек, у Украина Курск вилоятида "хавфсизлик зонаси" яратишни режалаштираётганини ва "Россия минтақасининг қўшни ҳудудларида гуманитар вазиятнинг ёмонлашиши мумкинлиги сабабли" русларни қабул қилишга тайёр бўлиши кераклигини айтди. Унинг вазирлиги гуманитар ёрдамга муҳтож ёки “Украинага эвакуация қилмоқчи бўлган” Россия вилояти аҳолисини телефон ёки электрон почта орқали боғланишга чақирди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.