Ғазодаги урушда 10056 та Исроил аскари руҳий ва жисмоний жароҳат олди
Исроил реабилитация департаменти маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери 10 мингдан ортиқ ярадорлар қабул қилинган, уларнинг учдан биридан кўпроғида ташвиш, тушкунлик ва жароҳатдан кейинги руҳий бузилиш аломатлари мавжуд.
Исроил
Мудофаа вазирлигининг Реабилитация бошқармаси маълумотларига кўра, шу кунгача уруш
ва 7 октябрь воқеалари натижасида яраланган 10 056 нафар ярадор эркак ва аёллар
қабул қилинган. Бошқарма
маълумотларига кўра, давом этаётган жанглар натижасида ҳар ой 1000 дан ортиқ
янги қурбонлар қабул қилинмоқда.
Қайд
этилишича, жароҳатланган эркак ва аёлларнинг 35 фоизи руҳий реакция ёки жароҳатдан кейинги руҳий бузилишдан азият чекмоқда. Бундан
ташқари, 37 фоизининг
оёқ-қўллари шикастланган.
Барча ярадорларнинг 28 фоизга яқини (тахминан 2800 киши) руҳий кураш "асосий
жароҳати" эканлигини
билдирган. Босқинчи армия аскарлари асосан ташвиш, руҳий тушкунлик, жароҳатдан
кейинги қийинчиликлар, мослашиш ва мулоқотдаги муаммолардан шикоят қилган.
3700 дан
ортиқ жароҳатланганлар оёқ-қўллари, жумладан 192 таси бош, 168 таси кўз, 690 таси
умуртқа поғонаси, 50 нафар ярадор оёқ-қўл жароҳатлари билан даволанмоқда.
Урушдан ярадор бўлганлар қаторига 530 га яқин аввалги урушларда яраланганлар қўшилган,
улар ҳам бошқармада даволанмоқда.