Камала Харрис мусулмонлар орасидаги обрўсини яхшилашга ҳаракат қилмоқда
АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг сайлов кампанияси мусулмон ва араб сайловчилар билан ишлаш учун маслаҳатчи ёллади. У аввал Оқ уй ходимларида мусулмонлар, араблар ва Ғазо билан боғлиқ масалалар, шунингдек, репродуктив ҳуқуқлар, овоз бериш ва демократия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган Насрина Баргзи бўлди.
Кампания
давомида Баргзи кенг кўламли масалалар билан бир қаторда, АҚШдаги энг катта
мусулмон диаспораси жойлашган Мичиган ва Миссури каби штатларда Харриснинг обрўсини
мустаҳкамлаш билан шуғулланади.
Ўтган
ҳафта Мичигандаги сайловолди митингида Камала Харрис Фаластин тарафдорлари
норозиликларига ўта совуққонлик билан муносабат билдирди. Хусусан,
вице-президент Мичиганга Ғазо муаммоларини эмас, балки сайлов кампаниясини
муҳокама қилиш учун келганини айтди.
“Агар Трамп ғалаба қозонишини истасангиз, айтинг. Бизда
демократия бор, лекин ҳозир сиз эмас, мен гапиряпман”, - деди Харрис қўполлик билан
намойишчиларга. Шундан сўнг полиция Фаластин тарафдори шиорлар айтаётган
одамларни сайлов тадбиридан кузатиб қўйди.
Ушбу воқеа
Фаластин тарафдори фаолларни ғазаблантирди, улар Фаластин тақдири Харрис учун ҳеч қандай
аҳамиятга эга эмас,
деган хулосага келишган.
Шу билан бирга, Харриснинг ходимлари вице-президент Исроилга
қурол экспортига тақиқ жорий этиш ниятида эмаслигини ва Тел-Авивни
қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Демократлар келаси ҳафта Чикагода бўлиб ўтадиган Демократик
партиянинг миллий қурултойида йирик норозилик намойишларига тайёргарлик
кўрмоқда. Баргзи Харрисга Фаластин тарафдори намойишчилар билан мулоқот қилиш
стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам бериши кутилмоқда.
Айрим мусулмон гуруҳлари Жо Байденнинг Исроил ва Яқин Шарққа
доир сиёсатини танқид қилиб, Харрис ҳам худди шундай позицияда эканлигига ишора
қилмоқда. Аммо бошқа
мусулмон етакчиларнинг айтишича, вице-президент Ғазодаги тинч аҳоли
қурбонларига кўпроқ хайрихоҳ ва у пойгада қўллаб-қувватланадиган энг яхши
номзод.