-
Меҳнат муҳожирларининг Россияни оммавий тарк этиши фонида иш берувчилар мигрантларнинг ойлик маошларини оширишга мажбур бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, товар ва хизматлар таннархининг ошиши ҳамда сифатининг тушишига сабаб бўлмоқда - “Московский комсомолец” тадқиқоти.
-
Лидс университети профессори Салмон Саййид Британия бўйлаб бўлиб ўтган мусулмонларга қарши намойишлар исломофобик ташвиқотлар маҳсули эканини маълум қилди. Бироқ, унинг таъкидлашича, ўн йиллар давомида олиб борилган ташвиқотларга қарамасдан, мусулмонлар, номусулмонлар, турли ирқ вакиллари, сўлчилар ва ирқчиликка қарши бўлган барча погромчиларга қарши намойишларга чиқиб, уларнинг овозларини ўчирди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 316 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Россия Ташқи ишлар вазирилиги Украина қўшинлари билан Курск вилоятининг Сужа шаҳрига келган италиялик тележурналистларга нисбатан Жиноят кодексининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши мумкинлигини маълум қилди. Шу муносабат билан Италиянинг РФдаги элчиси Россия ТИВга чақирилди.
-
БАА ҳукумати мамлакат миқёсида жума кунини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳамда иш соатларини 9 соатдан 7 соатга қисқартириш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Мутахассислар иш кунлари ва соатларининг қисқариши иш унумдорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги, аксинча, ишчиларни вақтдан самарали фойдаланишга сабаб бўлишини таъкидламоқда.
-
Ғазо секторидаги уруш Исроил иқтисодиётига 250 миллиард шекелдан (67,3 миллиард доллар) кўпроқ зарар келтирди. Бюджет тақчиллиги июль ойида 8,1 фоиз ёки 155 миллиард шекелни (41,8 миллиард доллар) ташкил этди. Мамлакат ташқи қарзи ўрта истиқболда ЯИМнинг 70 фоизидан ошиши кутилмоқда.
-
Умуман олганда, дунё бўйлаб ҳарбийлар глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг йиллик 5,5 фоизига сабабчидир - бу авиация ва юк ташиш саноатиникидан ҳам кўпроқ. Яқинда Лондондаги Қиролича Мэри университети ходимлари Ғазодаги сўнгги қирғиннинг дастлабки 120 кунида ҳосил бўлган вайроналар 26 та давлатнинг йиллик чиқиндиларидан кўпроқ, деган хулосага келишди – Лондон Қиролича Мэри университети тадқиқотчилари мақоласидан.
-
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус Швецияда Африка минтақасидан ташқарида биринчи марта ҳалокатли вирусни юқтириш ҳолати аниқланганидан кейин барча мамлакатларни ушбу вирус тарқалишига қарши назоратни кучайтиришга чақирди.
-
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп пайшанба куни антисемитизмга қарши кураш бўйича ўтказилган тадбирда нутқ сўзлади. Трамп ўз нутқи давомида Фаластин тарафдори намойишчиларни «каллакесарлар» деб атади, яҳудийга турмушга чиққан Камала Харрисни “Исроил ва яҳудийларни йўқ қилмоқчи бўлган кучлар номзоди” деди ва Исроил ҳудудининг кенгайиши ҳақида ўйлашини маълум қилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 315икун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.