Тунис президентлигига номзодини қўймоқчи бўлган рэпер сиртдан қамоқ жазосига тортилди
K2Rhym номи билан машҳур тунислик репер Карим Ғарбининг мамлакат президенти лавозимига номзодини қўйишга уриниши унинг учун нохуш оқибатларга олиб келди, деб ёзди AFP.
Хонанда
томонидан кўрсатилган имзолар сохта эканлиги аниқланиб, номзоднинг ўзи
ҳужжатларни қалбакилаштириш учун сиртдан 4 йил қамоқ ва 5000 динор (1600
доллар) миқдорида жаримага тортилди.
Карим Гарби
собиқ президент Зина ал-Абидин Бин Алининг асраб олинган ўғли бўлиб, доимий
равишда хорижда яшайди.
У октябрь ойида Тунисдаги президентлик сайловларида иштирок
этиш ниятида эди. Бунга эришиш учун ўз ватанида сайловчилар олдида обрўсини тиклашга киришди.
У кўплаб хайрия тадбирлари ташкилотчиси бўлди, бошпаналарга ташриф буюрди, кам
таъминланган оилаларга, мактаб ва шифохоналарга ёрдам берди.
Сайлов комиссияси уни номзод сифатида рўйхатга олишдан бош
тортгач, рэпер:
“Нимадан қўрқасиз? Сайлов қутисиданми? Лекин,
ундай бўлса, сайловларни
нега ўтказиш керак
ўзи?” деди.
Хонандага имзо тўплашда ёрдам берган аёллар имзо қўйганларга нақд пул ва совға берганлари учун 2 йилдан 4
йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бунгача бир қанча мухолифатчи сиёсатчилар ҳам номзод
сифатида рўйхатдан ўта олмаганликларидан шикоят қилишди. Айни дамда амалдаги президент
Кайс Саидга рақиб сифатида тасдиқланган ягона шахслар парламент аъзоси Зухайр Маҳзавий ва
кичик либерал партия раҳбари Аяхи Заммелдир.