-
Украина қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари Саратов ва Энгельсдаги кўп қаватли турар-жой биноларига ҳужум қилди, деди Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин. Шунингдек, Энгельс туманидаги Прибрежний қишлоғида яна тўртта хусусий уй зарар кўрди. Ҳужумлар натижасида бир киши оғир яраланган.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш маркази "Умра" мавсуми 10 сентябрдан бошланишини маълум қилди. "Умра" дастурига кўра, зиёратчилар 3 кун Мадинада, 7 кун Маккада бўлишади.
-
Франция ҳукумати Телеграм асосчиси Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини 96 соатгача (4 кун) узайтирди. Дуров фирибгарлик, гиёҳванд моддалар савдоси, кибербуллинг, уюшган жиноятчилик ва терроризм ташвиқоти каби жиноятларда гумонланмоқда. Телеграм ушбу айбларни рад этди.
-
Россия Савдо-саноат палатаси вице-президенти Елена Дибова НТВ телеканалига берган интервьюсида мамлакатдаги ҳарбий заводларда ишлайдиган одам йўқлигини таъкидлаб, хизмат кўрсатиш, жумладан, курьерлик ва таксичиликни тақиқлаб, ушбу соҳаларда ишлайдиганларни ҳарбий заводларга жўнатишни таклиф қилди.
-
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун - 31 августдан 4 сентябргача дам олишади. Мактаб, академик лицей, коллеж ва техникумларда дарслар 4 сентябрдан, олий таълим муассасаларида эса 9 сентябрдан бошланади.
-
Замонавий дунёмизда содир бўлаётган барча можароларни – Ғазо ва Фаластиндан тортиб, Венесуэла, Колумбия, Африка мамлакатлари ҳамда Украинагача кўриб чиқсак, бу можаролар ва урушларнинг негизида АҚШ, Британия, Франция ва бошқа мустамлакачиларнинг етакчилик мавқейини сақлаб қолиш йўлидаги уринишлари эканини кўрамиз. Улар, шунчаки, ўзларининг ҳарбий устунлиги, ҳалокатли қуролларга эгалиги ва бойлигига таяниб, ўз гегемонлигини исботлашга уринмоқда. Бироқ тарих империялар фақат бойлик ва ҳарбий куч-қудратнинг ўзи билан яшай олмаслигини ҳисобсиз равишда исботлаган. Империянинг ахлоқий, сиёсий ва ижтимоий таназзули унинг муқаррар заволидан дарак беради.
-
Исроилнинг Шин Бет хавфсизлик агентлиги раҳбари Ронен Бар Ғарбий Соҳилда яҳудий келгиндилар террори назоратдан чиқиб кетгани учун бош вазир Беньямин Нетаняху, миллий хавфсизлик вазири ИТамар Бен-Гвир ва бошқаларни танқид қилди. Бар Ғарбий Соҳилда “Тепалик ёшлари” деган ном билан танилган, фаластинликларга қарши қотиллик, ўт қўйиш ва қўрқитиш кампаниясини олиб бораётган яҳудий экстремистларнинг хатти-ҳаракатларини жиноят сифатида эмас, балки терроризм сифатида таснифлаш кераклигини айтди.
-
Ўзбекистон тарихида биринчи марта имом-хатиблар юксак давлат мукофотига сазовор бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан уч нафар имом-хатиб “Имом Бухорий” ордени билан тақдирланди.
-
Ливияда охирги икки ойда вазият кескинлашди. Пойтахт Триполи яқинида қуролли тўқнашувлар рўй берди, Марказий банкни 12 йилдан буён бошқариб келаётган Сиддиқ Ал-Кабир истеъфосини талаб қилган қуролли шахслар МБ бош идорасига ҳужум қилди. Томонлар халқаро ҳамжамият босими остида Триполидаги муҳим давлат идоралари хавфсизлигини таъминлашга келишиб олди. Айни пайтда мамлакат БМТ тан олган Абдулҳамид Дбейба ҳукумати ва шарқни назоратга олган ҳарбий етакчи Халифа Хафтар томонидан иккига бўлинган.
-
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Россия чегараси яқинидан йўллаган видеомурожаатида Украинага бегона ҳудудлар эмас, 6992 километрлик чегара бўйлаб тинчлик ва осойишталик кераклигини маълум қилди.