-
БАА ТИВ Францияда олинган ўз фуқароси Павел Дуровга барча консуллик хизматлари зудлик билан кўрсатиш ва Парижга тегишли сўров юборишга тайёрлигини билдирди. Телеграм асосчиси бир вақтнинг ўзида тўрт давлат – Россия, Франция, БАА ҳамда Кариб денгизидаги Сент-Китс ва Невис давлати фуқароси ҳисобланади.
-
Ғазода уруш бошланган 2023 йил 7 октябридан буён АҚШ Исроилга ҳаво ва денгиз орқали 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ етказиб берди. Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 500 та парвоз ва 107 та денгиз жўнатмалари орқали 50 минг тоннадан ортиқ ҳарбий техника ва техника етказиб берилган.
-
Суданда ҳукумат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар бошланганига 500 кун бўлди. Бу давр мобайнида мамлакат ҳар томонлама таназзулга юз тутди, 19 мингга яқин инсон ҳалок бўлди, 10 миллиондан зиёж киши уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш тест натижалари (мандат) эълон қилинганини билдирди. Натижалардан норози бўлган абитуриентлар мандат эълон қилинганидан 24 соат ичида ҳужжат топширган таълим муассасасига апелляция беришлари мумкин. Апелляция жараёнлари Тошкентда бўлиб ўтади.
-
Покистон шимоли-ғарбида “Белужистон озодлик армияси” бўлгинчи террор ташкилоти жангарилари йўлдаги тинч аҳолига, шунингдек, полиция бўлимлари, ҳарбий база ва темир йўлга ҳужум қилди. Ҳудудда аксилтеррор амалиёти ўтказилди. Сўнгги маълумотларга кўра, айирмачилар билан тўқнашув оқибатида энг камида 73 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 38 нафари тинч аҳоли вакиллари, 14 нафари ҳарбий ва полициячилар, 21 нафари жангарилардир.
-
Бугун – билим, маълумот кўпайди, илм олиш имкониятлари чек-чегара билмай қолди. Бироқ илм-фан тараққий этгани сари руҳий таназзул, инсонийликдан, яратилиш мазмун-моҳиятидан узоқлашиш, ҳиссий ва қалбий ҳақиқатларни ақл ва мантиқ билан инкор этиш ҳам кучайди. Ана шундай инкорчилар орасида деистлар минг йиллар давомида ҳақлигини миллионлаб бор исботлаган ҳақиқатларни рад этишни бошлади. Ушбу изланишимизда уларни фош қилиш, ўзларининг усуллари, ақл ва мантиқ йўли билан инкор этишни мақсад қилдик. Иккинчи қисм – одамлар нима учун деист бўлишлари ҳақида.
-
Нигерия пойтахти Абужада Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи шиа гуруҳи ҳужуми оқибатида камида икки ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди, яна уч нафари ҳушсиз ҳолда топилди.
-
Ироқнинг Карбало шаҳрида Имом Ҳусайн вафотининг қирқинчи кунида нишонланадиган Арбаин маросимини ўтказиб қайтаётган покистонлик шиаларнинг учта автобуси ҳалокатга учради. ЙТҲларда камида 38 киши ҳалок бўлди, ўнлаб зиёратчилар жароҳатланди.
-
ҲАМАС билан уруш бошланганига қарийб 11 ой бўлди. Исроил раҳбарлари Ғазо секторига ҳужумни шиддатли тарзда давом эттираётганига қарамасдан, урушнинг охири кўринмайди, аксинча, янада кенгроқ тўқнашувларга айланиш аломатлари кўриняпти, мамлакат иқтисодиёти эса зўриқмоқда. Уруш бошланганидан бери 46 мингга яқин корхона ёпилди, уларнинг 75 фоизи кичик бизнес вакиллари.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 325 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.