2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Ўзбекистонликлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш маркази хабар қилди

Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар ўзбекистонликларга ҳамроҳ бўлади.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилиши маълум қилинди. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, “Умра” сафарига фуқаролар хусусий сайёҳлик агентликлари орқали ёки мустақил равишда боришлари ҳам мумкин. 

Мавзуга алоқадор