26.08.2024 08:34

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Дам олиш кунлари Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил йил декабрдаги «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Унга кўра:

31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;

2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни (байрам якшанба кунига тўғри келиши сабабли);

3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.

4 сентябрдан эса барча ходимлар яна тўлиқ ишга қайтади.

Мактаб, академик лицей, коллеж ва техникумларда дарслар 4 сентябрдан, олий таълим муассасаларида эса 9 сентябрдан бошланади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.