-
Яқин пайтларгача кучли ривожланаётган Осиёнинг кучли давлатларидан бири – Бангладешдаги талатўплар бунга мисол бўла олади. Бангладеш Бош вазири, мамлакат асосчиси ва “миллат отаси” Мужибур Раҳмоннинг қизи Шайх Ҳасина Вазед талабалар бошчилигида бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ҳалокатли ва умуммиллий тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Хабарларга кўра 76 ёшли бу аёл сиёсатчи вертолётда Ҳиндистонга қочиб кетди ва Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради.
-
Бир урушни тугатиш уни бошлашдан кўра қийинроқ. Орқага чекинишни истаган томон бунинг учун ишончли баҳоналар келтиришга мажбур. Масъуллар йўқотишлар ва ютуқларни таққослаши, жанг аввалида олдига қўйилган мақсадлардан қай бири амалга оширилганини айтиши керак бўлади. Айни пайтда бир миллат ўзини хавфсизроқ ҳис қилаётганини ёки танаффус шунчаки янги тўқнашувларга тайёргарлик кўриш учун бироз тин олиш эканини тушуниши ўта муҳим.
-
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев жиянининг собиқ рафиқаси Гулмира Сатибалди собиқ бизнес шериги Абай Жунусовни 165 кун давомида мажбуран сақлаб тургани учун тўққиз йилга қамади. Аёл шу йўл билан шеригини компаниялардаги улушидан воз кечтирмоқчи бўлган.
-
Ливиянинг шарқий ҳудудини назорат қилаётган ҳукумат барча нефть ва газ конлари, портлар, корхона ва ташкилотлар фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Уч кун ичида кўрилган зарар 120 млн доллардан ошди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 329 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Россиянинг Курск вилоятида маҳаллий аҳолидан “Барс – Курск” кўнгиллилар отрядлари тузилиши маълум қилинди. Шартнома имзолаган кўнгиллилар ўқитилиб, қуроллантирилади. Уларнинг вазифаси Курск вилояти ҳудудида хавфсизликни таъминлашдан иборат бўлади.
-
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда кўча ўртасида тўсатдан ер ўпирилиши вақтида мўъжизавий тарзда омон қолган эркак воеадан уч кун ўтиб Исломни қабул қилди. Ер ўпирилишида ўрага тушиб кетган ҳиндистонлик сайёҳ аёл жасади ҳалигача қидирилмоқда.
-
Йигирмага яқин Исроил аскари Ғазо секторига қайтишдан бош тортди. Улардан ўнтаси рад жавобини берса, ҳарбий судга тортилиши ҳақида огоҳлантирилган. Баъзи аскарлар 10 ойлик жанглардан сўнг Ғазога қайтиб бора олмаслигини, аммо бошқа масъулиятни ўз зиммаларига олишга тайёр эканликларини билдирган.
-
Толибон ҳукумати этник ўзбек Абдул Ғаффор Тиравийни Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлади. Тиравий бунга қадар Афғонистон Олий судининг тадқиқот бўлими директори лавозимида фаолият кўрсатган.
-
Россиянинг Украинага уюштирган навбатдаги кенг кўламли дронлар ҳужумида Shahed типидаги худкуш учувчисиз учоқ Беларуснинг Гомил вилояти ҳудудига бостириб кирди. Беларус ҲҲК қирувчи самолёти дронни 20 дақиқа кузатиб, сўнгра портлатиб юборди.