29.08.2024 17:32
Беларус илк бор рус дронини уриб туширди
Беларус республиканинг Гомел вилояти худудига кирган Россиянинг "Shahed" типидаги камикадзе дронини уриб туширди. Бу ҳақда Беларуснинг мустақил ҳарбий мониторинг маркази “Belaruski Hajun” хабар берди.
Лойиҳа таҳлилчиларининг аниқлик киритишича, 28 августдан 29 августга ўтар кечаси Россиянинг Украинага навбатдаги йирик ҳужуми чоғида "Shahed" ҳужумчи дронларидан бири Беларуснинг Ельский туманига учиб кирган.
Шундан сўнг республика ҳарбий-ҳаво кучлари раҳбарияти қирувчи самолётни хавога кўтариб, дронни 20 дақиқа давомида таъқиб қилган ва сўнг уни йўқ қилган.
Бунинг исботи сифатида лойиҳа соат 03:55 атрофида иккита кучли портлашдан уйғонган Ельский тумани аҳолисининг гувоҳликларини келтирган. Гувоҳларнинг хабар беришича, осмонда ёрқин чақнашни кўришган.
Шундай қилиб, Беларус осмонида илк бор ҳақиқий уруш ҳодисаси кузатилди ва бунга мамлакатнинг "ишонган" иттифоқчиси Россия учувчисиз учоғи сабабчи бўлиши мумкин.