Дунёдаги вазият хатарли тус олмоқда. Кечагина барқарорлик макони бўлган минтақалар мавҳумлик ва беқаррлик манзилига айланяпти. Яқин пайтларгача кучли ривожланаётган Осиёнинг кучли давлатларидан бири – Бангладешдаги талатўплар бунга мисол бўла олади. Бангладеш Бош вазири, мамлакат асосчиси ва “миллат отаси” Мужибур Раҳмоннинг қизи Шайх Ҳасина Вазед талабалар бошчилигида бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ҳалокатли ва умуммиллий тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди. Хабарларга кўра 76 ёшли бу аёл сиёсатчи вертолётда Ҳиндистонга қочиб кетди ва Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради. Бу Бангладешнинг 2009-йилдан бери ҳокимиятида бўлган ва мамлакатни 20 йилдан кўпроқ вақт давомида бошқарган бош вазир ҳукмронлигининг кутилмаган якуни бўлди. Шайх Ҳасина шу пайтгача энг мамлакатни узоқ вақт давомида бошқарган Бош вазир эди. Сиёсатчилик 1947-йилда Шарқий Бенгалияда мусулмон оиласида дунёга келган Ҳасина хонимнинг қонида бор. Унинг отаси миллатчи лидер Шайх Мужибур Раҳмон, Бангладешнинг “миллат отаси” бўлиб, у мамлакатнинг 1971-йилда Покистондан мустақил бўлишига бошчилик қилган ва мамлакатнинг биринчи президенти бўлган. Ўша пайтда Ҳасина хоним Дакка университетида талабалар етакчиси сифатида обрў қозонган. Унинг отаси 1975-йилдаги ҳарбийлар томонидан уюштирилган давлат тўнтаришда деярли бутун оила аъзолари билан бирга ўлдирилган. Фақат Ҳасина хоним ва унинг синглиси ўша пайтда Германияда саёҳатда бўлганлари туфайли омон қолишган. Шундан кейин Ҳасина Ҳиндистонда қувғинда яшайди, 1981-йилда Бангладешга қайтиб келади ва отаси аъзо бўлган “Авами лигаси” сиёсий партиясининг раҳбарига айланади. У генерал Ҳусайн Муҳаммад Эршоднинг ҳарбий ҳукмронлиги даврида демократия тарафдори бўлган бошқа партиялар билан куч бирлаштиради. Қўзғолонларда халқ томонидан қўллаб-қувватланган Ҳасина тез орада миллий сиёсий тимсолга айланади. У биринчи марта 1996-йилда ҳокимиятга сайланган, Ҳиндистон билан сув тақсимоти ва мамлакат жануби-шарқидаги қабилавий исёнчилар билан тинчлик битимини имзолагани учун обрў қозонган.

Сўнгги йилларда Жанубий Осиё давлатининг иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшган Ҳасина хоним ўз сиёсий фаолиятини демократия тарафдори сифатида бошлаган. Бироқ, сўнгги йилларда у автократга айланганлиги айтилиб, ўз бошқарувига қарши ҳар қандай қаршиликни бостирганликда айбланмоқда. Унинг ҳукмронлиги даврида сиёсий сабабларга кўра қамоққа олиш, изсиз ғойиб бўлиш, ҳукмсиз қатллар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар кўпайди. Шу билан бирга унинг ҳукумати кўплаб коррупцион бизнес битимлари тузишда айбланиб, Ҳиндистонга ҳаддан ташқари бўйсуниши сабаб танқид қилинди. Айбловлар ёғдирилаяпти. Уларда жон бор. Бироқ Ҳасина хоним бошқарган даврдаги Бангладеш зиддиятлар тўла кўринишга эга. Биринчидан, бир пайтлар дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири бўлган бу давлат 2009-йилдан бери унинг раҳбарлигида мустаҳкам иқтисодий муваффақиятларга эришди. Ҳозир у минтақадаги иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири бўлиб, ҳатто қўшниси Ҳиндистондек йирик давлатдан ҳам ошиб кетади. Иккинчидан, сўнгги ўн йил ичида унинг аҳоли жон бошига даромади уч баравар ошган ва Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги 20 йил ичида 25 миллиондан ортиқ одам қашшоқликдан қутулган. Ушбу ўсишнинг катта қисми Бангладешдаги жами экспортнинг катта қисмини ташкил этувчи тўқимачилик саноати сабабдир. Сўнгги ўн йилликларда соҳа тез ривожланиб, Бангладешда ишлаб чиқарилган кийим-кечак маҳсулотлари Европа, Шимолий Америка ва Осиё бозорларига кириб борди. Учинчидан, Ҳасина хоним ҳукумати мамлакатнинг ўз маблағлари, кредитлари ва ривожланиш ёрдамидан фойдаланган ҳолда улкан инфратузилма лойиҳаларини, жумладан Ганга дарёси орқали ўтадиган 2,9 миллиард долларлик Падма кўпригини қурдирган. Аммо АҚШнинг Бангладешга қарашли оролга ўз қўшинларини жойлаштириш талабига рози бўлмаслик, бетараф ва мустақил ташқи сиёсат юритишлик Ҳасина хоним карьерасига чек қўйилишига олиб келган сабаблардан назаримизда. АҚШ ва Буюк Британия битта “туйнук” дан унумли фойдалана олди. Улар талабалар етакчиларини давлат хизматидаги иш жойларидаги квотани бекор қилиш талаби билан кўчаларга чиқиш ортида туришди. Уларни ҳаракатга келтиришди. Гап шундаки, 2024 йил июн ойида қуйи суд Покистондан мустақил бўлиш учунр урушда қатнашган фахрийларнинг қариндошлари учун 2018 йилда Шайх Хасина ҳукумати томонидан бекор қилинган квоталарни қайтадан кучга киритди. Бу, аслида, талабалар тартибсизликларининг бошланишига олиб келди. Бангладеш Олий суди бу қарорни бекор қилиб, квотани 5 фоизга қисқартирган бўлсада, бу ёрдам бермади.

Ўтмишда Шпйх Ҳасина кўп хатоларга ҳам йўл қўйди. Демократ арбобдан автократга айланди. Ҳокимиятнинг мазасини тотиб кўргандан кейин мухолифлароига босим кўрсата бошлади. Уларни қамоққа ташлади. Ўлдирилишига сабаб бўлди. Ўзига мухолифатда бўлган каолиция ичидаги “Бангладеш Исломий Жамоаси” раисининг ярим аср олдинги қилган “жинояти” ни эслаб қоладилар. Ўша пайтда 23 ёшда бўлган Мулла Абдул Қодир табиийки, у пайтда Бангладеш Исломий Жамоаси” раиси бўлмаган оддий аъзо бўлганди. Бу партиянинг ўша пайтдаги раислари бугун бунёда йўқлигига қарамасдан, шу партия сафида ўша пайтларда бўлганлиги ва Бангладешни Покистондан ажралишини истамагани учун бу катта нуфузли сиёсатчини ўлим жазосига ҳукм қиладилар. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Бангладеш ҳукуматига мурожаат қилиб, ҳарбий трибунал халқаро нормаларга мувофиқ эмаслиги ва унинг ҳукмини ижро қилишдан тўхтатиб туришга чақириғига қарамасдан уни қатл қилишди. Сони 163 млн. дан кўпроқ бўлган бу аҳолиси жуда ҳам қашшоқ яшайдиган давлатда бу ҳукмдан норози бўлган кўплаб намойишлар бўлиб ўтди. Бу намойишларда 40 дан ошиқ одам ўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олишди. Бош Вазир Шайх Хасина бу талабларни инобатга олмади. Чунки, уни Ҳиндистон ва Англия қўллаб турганди. “Бангладеш Исломий Жамоаси” ҳали Покистон мустақил бўлмасдан мавжуд бўлган жамоат бўлиб, Покистон давлати Ҳиндистондан ажралиб чиққандан сўнг, мамлакатдаги ижтимоий сиёсий фаолиятга фаол аралашган. Лига Авами партиясидаги миллатчиларга қарши исломий биродарлик ғояларини илгари сурган. Мустақиллик учун бўлган урушда Покистон Армиясига ёрдамлашган. Шайх Мажибур Роҳманнинг партияси иқтидорга келгач, “Бангладеш Исломий Жамоаси” фаолияти таъқиқланади. Шайх Мажибур Роҳман ўлдирилгач, ўрнига келган Зиёур Роҳман “Бангладеш Исломий Жамоаси” фаолиятига рухсат беради. Тинч сиёсий фаолият олиб бораётган жамоатнинг раҳбари Мулла Абдул Қодир 2001 йилдаги сайловларда “Бангладеш Исломий Жамоаси” мўътадил либерал бўлган Бангладеш миллий Партияси билан коалиция тузади ва бу коалиция сайловда Лига Авами партиясининг устидан ғалаба қилади. 2006 йилда ҳам шу коалиция таркибида сайловларда иштирок этган бўлсаларда, каолиция ғалабага эришолмайди. Аммо ўзига ишонган Шайх Ҳасина полицияни намойишларни куч билан бостириш учун жалб қилиб, 500 дан ортиқ намойишчининг ўлимига сабаб бўлгани ва кўпчиликни яралагани учун намойишлар ҳукуматга қарши катта ҳаракатга айланди. Ҳасина бошқаруви даврида давлат мулкини ўмариш, талон-тарож қилиш, коррупция ва фуқароларга зўравонлик қилиш каби жиноятлар сони кўпайди. Хатто амалдаги муваққат Бош вазир Муҳаммад Юнус банки камғал ва қашшоқ аҳолига имтиёзли тартибда кредимт ажратгани ва жамоатчилик орасида обрўси ошиб боргани сабабидан Шайх Ҳасина у билан зиддиятгача борди. Уни ярим йил муддатга қамоққа ташлаттирди. Мамлакатдаги вазиятни холис ёритган журналистлар ишдан олинди, қамоққа тапшланди, ОАВга босим кучайди. Энг сўнгги хатти-ҳаракатлари, буйруғи ваа жиноятлари ҳаммасидан ошиб тушди. Ҳасина хонимнинг истеъфога чиқишга ундовлар кучайиб бораётган бир пайтда, у позициясида мустаҳкам турди. Ташвиқотчиларни террорчилар деб қоралади ва уларни қаттиққўллик билан бостиришга уринди. Юзлаб одамларни қаматди ва юзлаб инсонларга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Квоталарга қарши ташвиқот Бангладешда пандемиядан кейин кун кўриш қийинлашиб, яшаш қимматлашган бир пайтга тўғри келди. Инфляция кескин ошди, мамлакатнинг валюта захиралари кескин камайди, ташқи қарзи эса 2016-йилдан буён икки баробар ортди. Мухолифат бунга сабаб қилиб Ҳасина хоним ҳукуматининг нотўғри бошқарувини кўрсатишди. Шунингдек, Бангладешнинг олдинги иқтисодий муваффақиятидан фақат Ҳасина хонимнинг Авами лигасига яқин бўлганларгина наф кўрди. Улар, шунингдек, мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти демократия ва инсон ҳуқуқларини поймол қилиш эвазига келганини иддао қиляпти. Ҳасина хонимни узоқ вақтдан бери ўзининг сиёсий рақиблари, танқидчилари ва оммавий ахборот воситаларига нисбатан репрессив авторитар чораларни қўллашда айблаб келишди. Қачонлардир кўп партиявий демократик давлат учун курашган бир лидер учун бу жиддий айблов. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ҳисоб-китобларига кўра, 2009-йилда Ҳасина хоним яна ҳокимият тепасига келганидан бери камида 600 га яқин йўқолиб қолиш ҳолатлари, яна юзлаб кишилар суд ҳукмисиз қатл этилиши ҳолатлари кузатилган. Бангладеш хавфсизлик хизматлари ҳам узоқ вақтдан бери жиддий зўравонлик ва қийноқларда айбланиб келади. 2021-йилда Қўшма Штатлар тезкор ҳаракатлар батальони — полициянинг таниқли элита бўлинмасига суддан ташқари шафқатсиз қотилликларни содир этганликда айблаб санкция жорий қилган. Кўплаб ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар ҳибсга олинган, кузатув ва таъқибларга учраган. Танқидчиларга кўра, журналистларга нисбатан қаттиқ қонунлар қўлланилган, бу эса матбуот эркинлигини бўғиб қўйган. Ҳасина хоним ва унинг ҳукумати, иқтисодчи ва Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус каби иши судда кўрилаётганларни суд йўли билан таъқиб қилишда айбланди. Юнус шу йил бошида қамоққа олинган ва тарафдорларининг фикрича, унга сиёсий сабабларга кўра 100 дан ортиқ айбловлар қўйилган. Собиқ бош вазирга нисбатан қотиллик айблови мамлакат ичида кескин тус олиши мумкин. Чунки намойишларда ҳалок бўлган фуқаролар кўп ва аҳолининг катта қисми бунда бевосита Шайх Ҳасинани айблайди. Чунки буйруқни у берган.

Ғалаёнлардан кейин Париждан мамлакатга қайтган иқтисодчи, тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус Бангладешда муваққат ҳукумат раҳбари бўлди. 8 август, пайшанба куни кечқурун президент саройида 84 ёшли Юнуснинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда у «мамлакат Конституциясини ҳимоя қилишга ҳамда ўзининг янги вазифаларини чин дилдан бажаришга» ваъда берди ҳамда фуқароларни бутун мамлакат бўйлаб зўравонликни тўхтатишга чақирди. Кейинчалик журналистлар билан суҳбатда Юнус мамлакат янги ғалаба кунини кутганини ва «иккинчи мустақилликка эришганини» айтди. Муҳаммад Юнусни тайинлаш тўғрисидаги қарор Бангладеш президенти Шаҳабуддин Чуппу ва Юнус номзодини илгари сурган «Талабалар дискриминацияга қарши» норозилик ҳаракати етакчилари ўртасидаги учрашувда қабул қилинди.

Муҳаммад Юнус 2006 йилда «Микрокредитлар орқали иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг пастдан юқорига» тушунчасини киритгани учун тинчлик учун Нобел мукофотини олган. Юнус томонидан асос солинган Grameen Bank кичик бизнесини ривожлантириш истагида бўлган миллионлаб камбағалларга микрокредитлар ажратди ва шу орқали уларнинг қашшоқликдан қутулишига ёрдам берди. Амо бугун 84 ёшли кекса сиёсатчи мамлакатни муаммолар гирдобидан олиб чиқа олармикан. Асосан ёшлардан 18 миллион ишсизлар армиясини банд қилиш, даромади иш билан таъминлаш осон эмас. Энг оддий савол - квотани бекор қилиш, бу аслида аллақачон қилинган. Аммо ишсизлик ва қашшоқлик бўйича нималар қилиш кераклиги тўлиқ аниқ эмас.Бугунги глобал инқироз шароитида, санкциялар ўйини ва дунё зиддиятлар гирдобига ғарқ бўлаётган шароитда ихорижий сармояларни жалб этиш, янги иш ўринлари ташкил этиш осон эмас. Аммо 150 минг квадрат километрда 170 миллион киши яшайдиган дунёдаги энг зич жойлашган мамлакатлардан бири Бангладеш халқининг орзу умидлари катта. Улар янги Бош вазирдан бир қатор ислоҳотларни кутишяпти. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳурмат қилиниши, хўрлик ва зулм тўхтатилишини, оодамларга иш ўринлари яратиб берилишини. Оддий халқнинг орзу истьакларини амалга оширса бўлади. Бунга биринчи хоҳиш керак. Иккинчидан, янги Бош вазирга кўмакдош, елкадош бўла оладиган, ватанпарвар кадрлар керак. Агар Муҳаммад Юнус Бангладешни чулғаб олган коррупция, порахўрлимк, таниш-билишчилик, инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига чек қўя олса, Бангладеш оёққа туриб кета олади.

Мавзуга алоқадор