Малайзияда ер ўпирилишидан мўъжизавий омон қолган эркак Исломни қабул қилди (видео)
Малайзияда Куала-Лумпур кўчасида фавқулодда вазият вақтида мўъжизавий тарзда ўлимдан қутулиб қолган эркак воқеадан 3 кун ўтиб исломни қабул қилди, деб ёзади Malay Mail нашри.
Ўт ўчириш
хизмати томонидан эълон қилинган кузатув камераси қайдларига кўра, Малайзия
пойтахтидаги машҳур “Ҳиндистон масжиди” пиёдалар кўчасида тўсатдан ер ўпирилади
ва унда кетаётган аёл янги пайдо бўлган ўрага тушиб кетади. Ўра яқинидаги
ўриндиқда ўтирганлардан бири ҳам чуқурга тушиб кетади, бироқ мўъжизавий тарзда
ундан чиқиб кетади.
Ер ютиб
юборган ҳиндистонлик 48 ёшли меҳмоннинг тақдири ҳозирча номаълум –
қутқарувчилар бир неча кундан бери тупроқни қазишмоқда.
Малайзия
Исломий Ёшлар Ҳаракати (Abim) ўрадан эсон-омон чиқиб олган эркак исломни қабул
қилганини билдирди. Бўлиб ўтган воқеа уни тирик қолдирган Ҳақ таолонинг
раҳматига ишончини уйғотгани таъкидланди.