-
2022 йил ўрталаридан буён Шимолий Корея Россияга денгиз орқали 13 мингдан ортиқ контейнер юборди. Юборилган контейнерларда артиллерия снарядлари, мобил зенит-ракета мажмуалари, танкка қарши ракеталар ва бошқа ҳарбий техника ҳамда қуроллар бўлиши мумкин. Бунинг эвазига эса Россиядан энергоресурслар, космик технологиялар олгани айтилмоқда.
-
Британияда ушбу ойда янги – Gaza-Cola ичимлиги тақдим этилди. Қайд этилишича, янги маҳсулотнинг таъми анъанавий “кола”дан фарқ қилмайди ва машҳур брендни бойкот қилганлар учун муқобил бўлишни мақсад қилган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 328 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 630 мингга яқин ноқонуний муҳожир истиқомат қилишини маълум қилди. Уларнинг мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишлари учун 2025 йилда назорат қилинадиган шахсларнинг махсус реестри жорий этилади. Қайд этилишича, 2023 йилда РФда қонуний равишда бўлган меҳнат муҳожирлари сони 3,5 миллион кишидан ошмаган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларидир.
-
Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кеселе ва Гадариф вилоятларида 128 та янги вабо ҳолати қайд этилгани, умумий касалланганлар сони 1351 нафарга етгани ҳамда уларнинг 56 нафари ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди. Мамлакатда давом этаётган сув тошқинлари қурбонлари сони эса 138 нафарга етди.
-
2005 йил 19 ноябрь куни Ироқнинг Ҳадиса шаҳрида АҚШ аскарларини олиб кетаётган автомобилга ҳужум уюштирилади. Бундан ғазабланган Америка ҳарбийлари яқин атрофдаги уйларга бостириб кириб, 24 нафар тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болаларни ўлдиради. Орадан 24 йил ўтиб, ушбу ҳолат акс этган фотосуратлар ошкор бўлди.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
-
Франция суди уюшган жиноятчиликда айбланаётган Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан расмий тергов бошлади, бироқ у 5 миллион евро миқдорида гаров пули эвазига судгача қамоқда бўлишдан қутилди. Шунингдек, Дуровга Франция ҳудудини тарк этиш тақиқланиб, ҳафтасига икки марта полиция идорасига келиш топширилди.
-
Янги йўналиш бўйича қатновчи биринчи юк поезди Хитойдан Ўзбекистонга етиб келди. Йўналишнинг узунлиги 6250 километр бўлиб, ушбу масофани 12 кунда босиб ўтди.
-
Швеция прокуратураси чоршанба куни 2023 йилда бир неча бор муқаддас Қуръони карим китобини ёқиб, мусулмон давлатларда кўплаб норозилик намойишлари ва давлатлараро зиддиятларга сабаб бўлган ироқлик икки муртадга нисбатан “миллатлараро адоват қўзғатиш” моддаси бўйича айблов эълон қилди.