Бомбаланаётган Ғазо: 329-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 329 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Шати ва Нусайрат лагерларига
ҳужум қилди. 24 соат ичида 79 киши вафот этди.
▪️Ғарбий Соҳилда, Фаластин шаҳарларида босқинчи қирғин
учинчи кун давом этади, 18 киши ҳалок бўлди. Қизил Ярим Ой жамиятига
ярадорларни қутқариш тақиқланди.
▪️Жениндаги Ал-Қассам бригадалари: Биз босқинчиларни қўлбола
портловчи қурилмалар билан портлатиб юбордик. 1 аскар ҳалок бўлди, бошқалари
яраланди.
▪️Фашистлар дори-дармон ва ёнилғи олиб кетилган карвонга
ҳаво ҳужуми уюштирди, натижада 5 киши ҳалок бўлди. Гуманитар ёрдам АҚШда
жойлашган Анера гуруҳи томонидан ташкил этилган.
▪️Германия Ташқи ишлар вазирлиги: Исроил Ғарбий Соҳилдаги
ишғолчи кучдир. У ишғолни тугатиши керак.
▪️Mediapart: Исроил Ғазо ва унинг хотирасини бир неча авлоддан ўчириб ташламоқчи. Ғазодаги вайронагарчилик мутахассисларни «orbeside» (шаҳарларни оммавий вайрон қилиш) атамасини яратишга ундади.
▪️Камала Харрис: Ғазода жуда кўп бегуноҳ фаластинликлар ўлдирилган,
аммо Исроилга қурол етказиб бериш тўхтамайди.